Олиб борилган тажриба-синов натижала-
ри бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
- ҳар бир тажриба-синов синфи учун кузатув
дафтарлари юритилган ва ҳар бир мавзу бўйича
фикр-мулоҳазалар қайд этилиб борилган;
- 1-чоракда ҳар бир синфда 18 соатдан дарс
ўтилган, 2 тадан назорат иши ўтказилган;
- компетенциявий ёндашувга асосланган ДТС
ва ўқув дастури ўқувчиларнинг билимларини
амалда қўллай олиш қобилиятини ривожланти-
ришга қаратилган;
- 6-синф учун танланган мавзулар ўқувчилар
ёшига мос. Дастурда физикани ўрганиш метод-
лари учун соатлар етарли даражада ажратилган.
Қуйидаги мавзулар ўқувчилар учун мурак-
каблик қилган:
- 7-синфда ўқувчиларда «Бурчак тезлик» ту-
шунчаси тўғрисида компетенцияни шаклланти-
риш мураккаблик қилди. Мавзуни соддалашти-
риш керак.
- 8-синфларда «Молекулаларнинг массаси
ва ўлчами» мавзуси мураккаблик қилди. Чун-
ки бу мавзу абстракт фикрлашни тақозо этади.
Молекула кўзга кўринмас заррача. «Иссиқлик
баланси» тенгламасини тузиш мураккаб деб
топилган бу мавзуни касб-ҳунар коллежлари
дас турига ўтказиш тавсия этилади.
- 9-синфларда «Ампер кучи», «Лоренц кучи»,
«Магнит оқими» мавзулари мураккаб бўлганлиги
ва фанлараро мутаносиблик йўқлиги сабабли
бу мавзуларни соддалаштириш ёки касб-ҳунар
коллежлари дастурига ўтказиш тавсия эти-
лади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларни инобатга
олган ҳолда, физика фани йўналишидаги (6–9-
синфларда) компетенциявий ёндашувга асослан-
ган ДТС ва ўқув дастурини ўқувчилар ёшига мос
деб хулоса қилган ҳолда уни амалиётда қўллаш
тавсия қилинади.
Тошкент вилояти Пскент тумани 5-сонли
умумий ўрта таълим мактабида (тажриба-
синов ўқитувчиси В.Саидхўжаева) физика фани-
дан 6-синфда 2-чоракда 14 соатдан дарс ўтилиб,
2 та назорат иши ўтказилган.
6-синфнинг 3-назорат ишида жараён ва
ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш, жараён ва
ҳодисаларни тушунтириш, катталикларни ўлчаш
ва аниқлаш, физик асбобларнинг ишлаш прин-
ципи, тузилишини тушунтириш компетенцияла-
рини аниқлаш учун 10 та топшириқдан иборат
тест ўтказилди. Ўрганилган таҳлилга кўра, 10 на-
фар ўқувчи барча саволга жавоб берган – жами
ўқувчиларнинг 33,3%и, 9 нафар ўқувчи 9 та са-
волга – 30%, 8 нафар ўқувчи 8 та саволга – 26,7%,
3 нафар ўқувчи 7 та саволга жавоб берган.
4-назорат ишида ўқувчиларнинг жараён ва
ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва катталиклар-
ни ўлчаш ва аниқлаш, жараён ва ҳодисаларни
тушунтириш, физик асбобларнинг ишлаш прин-
ципи, тузилишини тушунтириш, физикага оид
билимларни амалиётда қўллаш компетенцияла-
рининг шаклланганлигини аниқлаш мақсадида
15 та топшириқдан иборат физик диктант
ўтказилди. Таҳлил натижаларига кўра, 19 на-
фар ўқувчи 15 та саволга жавоб берган – жами
ўқувчиларнинг 63%и, 8 нафар ўқувчи 14 та са-
волга – 26%, 3 нафар ўқувчи 13 та саволга жа-
воб бериб, жами ўқувчиларнинг 11%ини ташкил
34
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |