Замонавий таълим / современное образование 014, Юлдашева Н. А


Тажриба-синов ишларини ўтказишдан


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana08.05.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1444855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ma-orat-maktablarida-fizika-va-informatika-fanlaridan-tkazilayotgan-tazhriba-sinov-natizhalari-ta-lili-amalga-oshirilayotgan-ishlar-monitoringi

Тажриба-синов ишларини ўтказишдан 
мақсад компетенциявий ёндашувга асосланган 
умумтаълим фанлари бўйича узлуксиз таълим-
нинг ДТС ва ўқув дастурларини амалиётга жорий 
этиш асосида ўқувчиларда компетенцияларни 
шакллантириш даражасини ўрганиш, тажриба-
синов натижалари асосида ДТС, ўқув дастурла-
рини ва дарсликларини такомиллаштиришдан 
иборат.
Тажриба-синов объекти сифатида рес-
пуб лика бўйича ҳар бир фандан иккитадан 
вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаби (УЎТ 
мактаби) ҳамда академик лицей ва коллежлар 
белги ланди.
Тажриба-синов предмети – компетенция-
вий ёндашувга асосланган умумтаълим фанлари 
бўйича узлуксиз таълимнинг ДТС ва ўқув дастур-
лари лойиҳалари.
Тажриба-синов қуйидаги тартибда олиб 
борилади деб белгиланди:
Умумтаълим фанлари бўйича умумий ўрта, 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг компетен-
циявий ёндашувга асосланган Давлат таълим 
стандартлари ва ўқув дастурларини тажриба-
синовдан ўтказиш 2013–2014 ўқув йилида амал-
га оширилади. Тажриба-синов синфи сифатида 
белгиланган мактабнинг ўртача рейтингга эга 
бўлган параллел синфлардан (академик лицей ва 
касб-ҳунар коллежларида параллел гуруҳлардан) 
биттасида ўтказилади. Масалан, математика-
дан тажриба-синовни ўтказиш учун белгилан-
ган мактабнинг 1-синфидан 9-синфигача бўлган 
ўртача рейтингли 9 та синфи танлаб олинади. 
Тажриба-синов ўтказиладиган таълим муасса-
сасининг қолган параллел синф (гуруҳ)лари на-
зорат синф (гуруҳ)лари ҳисобланади. Назорат 
синф (гуруҳ)ларда тегишли фанлар амалдаги ДТС 
ва ўқув дастури асосида ўқитилади. Мактаблар-
33
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 3
да тажриба-синовдан ўтказиладиган фанлар ва 
синф лар қуйида келтирилган.
Қўшма буйруқ ҳамда Тошкент вилояти Халқ 
таълими бўлимининг 2013 йил 9 сентябрдаги 
234-сонли буйруғи асосида Тошкент вилояти Чи-
ноз туманидаги 26-УЎТ мактабида эксперимен-
татор ўқитувчи А.Ғуломов томонидан тажриба-
синов майдончаси 5–9-синфларда инфор матика 
фани йўналишида, Пскент тумани даги 5-УЎТ мак-
табида экспериментатор ўқитувчи В.Саидхўжаева 
томонидан тажриба-синов майдончаси 6–9-
синфларда физика фани йўналишида ҳамда Тош-
кент вилояти Халқ таълими бўлими томонидан 
Мувофиқлаштирувчи ва ижодий гуруҳлар таш-
кил этилди.
Табиий ва аниқ фанлар кафедрасидан 
масъул методистлар сифатида И.Мадаминов ва 
М.Мусаевалар, информатика фани бўйича ил-
мий раҳбар, А.Авлоний номидаги Республика 
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака-
сини ошириш институти таълим муассасаларини 
бошқариш кафедрасининг мудири А.Баҳромов, 
физика фани бўйича ЎзМУ “Физика, электрони-
ка” кафедраси профессори К.Турсунметовлар 
белгиланди.
Физика фанидан 8 та компетенцияни шакл-
лантириш кўзда тутилган. Улар қуйидагилардан 
иборат:
1. Коммуникатив компетенция.
2. Ахборотлар билан мустақил ишлаш.
3. Жараён ва ҳодисаларни кузатиш, тушуниш.
4. Катталикларни ўлчаш ва аниқлаш.
5. Жараён ва ҳодисаларни тушунтириш.
6. Тажрибаларни ўтказиш ва хулосалар чиқа-
риш.
7. Физик асбобларнинг ишлаш принциплари, 
тузилишларини тушунтириш.
8. Физикага оид билимларни амалиётда 
қўллаш.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling