Замонавий таълим / современное образование 014, Юлдашева Н. А


Умумий самарадорлик тажриба-синов


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana08.05.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1444855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ma-orat-maktablarida-fizika-va-informatika-fanlaridan-tkazilayotgan-tazhriba-sinov-natizhalari-ta-lili-amalga-oshirilayotgan-ishlar-monitoringi

Умумий самарадорлик тажриба-синов 
синфида 82% ни, назорат синфида 80% ни 
ташкил этди ва қуйидаги таклифлар берилди:
1. Назорат саволларига бирликлар ва 
катталик лар тўғрисида қўшимча саволлар кири-
тилиши мақсадга мувофиқ.
35
МАКТАБ ТАЪЛИМИ / ШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 3
2. ДТС нинг “Механик ҳодисалар” бўлимига 
тарози, мензурка асбоблари ҳақидаги маълумот-
ларнинг киритилиши мақсадга мувофиқ.
3. ДТС нинг бўлимига физик асбобларнинг иш-
лаш принципи ва тузилишини тушунтириш ком-
петенциясини аниқлаш учун қўшимча микрофон, 
радиокарнай техник объектлари ҳақидаги маъ-
лумотларнинг киритилиши мақсадга мувофиқ. 
3-чорак давомида ҳар бир синфда 20 соатдан 
дарс ўтилиб, 2 тадан назорат иши ўтказилган. 
6-синфнинг 5-назорат ишида жараён ва 
ҳодисаларни кузатиш ва тушуниш, жараён ва 
ҳодисаларни тушунтириш, катталикларни ўлчаш 
ва аниқлаш, физик асбобларнинг ишлаш прин-
ципи ва тузилишини тушунтириш компетенция-
ларини аниқлаш учун 12 та топшириқдан иборат 
физик диктант ўтказилган: 1 нафар ўқувчи барча 
саволларга жавоб берган – жами ўқувчиларнинг 
3,4% и, 2 нафар ўқувчи 10 та саволга – 6,8%, 8 на-
фар ўқувчи 9 та саволга – 28%, 16 нафар ўқувчи 
8 та саволга – 57%, 2 нафар ўқувчи 7 саволга жа-
воб бериб, жами ўқувчиларнинг 6,8% ини таш-
кил этган. 
6-назорат ишида ўқувчиларнинг жараён ва 
ҳодисаларни кузатиш, тушуниш ва катталиклар-
ни ўлчаш ва аниқлаш, жараён ва ҳодисаларни 
тушунтириш, физик асбобларнинг ишлаш прин-
ципи ва тузилишини тушунтириш, физикага оид 
билимларни амалиётда қўллаш компетенцияла-
рининг шаклланганлигини аниқлаш мақсадида 
20 та топширикдан иборат тест ўтказилди. Таҳлил 
натижаларига кўра, 3 нафар ўқувчи барча савол-
ларга жавоб берган – жами ўқувчиларнинг 10%и, 
10 нафар ўқувчи 18 та саволга – 33%, 16 нафар 
ўқувчи 16 та саволга – 53%, 1 нафар ўқувчи 15 
та саволга жавоб бериб, жами ўқувчиларнинг 
4% ини ташкил этган. 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling