Замонавий таълим / современное образование 018, Акрамова Феруза Акмаловна


-жадвал. “Оилавий ҳаёт ҳақида тасаввурларингиз


Download 106.27 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/8
Sana10.11.2023
Hajmi106.27 Kb.
#1762093
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
talim-tizimida-yoshlarni-oilaviy-ayotga-tayyorlash-dolzarb-muammo-sifatida

1-жадвал. “Оилавий ҳаёт ҳақида тасаввурларингиз 
қай даражада?” деган савол бўйича олинган 
натижалар.
Жавоблар

А
Етарли
28,1
В
Ўрта
60,8
С
Саёз
5,5
D
Билмайман
2,8
E
Жавоб берилмаган
2,8
Жами
100 %
Кузатилаётгандек, ёшларнинг 60,8 фоизи 
ўзларининг оилавий ҳаёт ҳақидаги тасав-
62
ОИЛАДА ПСИХОЛОГИК ТАРБИЯ / ПСИХОЛОГИЧЕСКОЕ ВОСПИТАНИЕ В СЕМЬЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2018, 9
вурларини “ўрта” даражада баҳолайдилар 
(1-жадвал). 28,1 фоизи “етарли” жавобини 
иккинчи ўринда намоён этган. Бу ҳолат ўз 
навбатида ёшларнинг оилавий ҳаёт ҳақидаги 
тасаввурлари ўртача даражада эканлигини 
ўзлари томонидан тан олинишини кўрсатади.
Маълумки, мустаҳкам оила қуриш учун 
оилавий ҳаётда бир қатор муҳим жиҳатларга 
аҳамият бериш зарур. Шунинг учун респон-
дентларнинг 
бу 
борадаги 
фикрларини 
ўрганишни мақсад қилдик. Респондент-
ларнинг биз таклиф этган “Мустаҳкам оила 
қуришда нималарга эътибор беришни истай-
сиз?” саволи бўйича олинган натижаларни 
қайта ишлашда таклиф этилган жавоб вари-
антларини танланиши даражасига эътибор 
қаратилди, яъни “саломатликка”, “хуқуқий 
билимларга”, “маънавий билимларга”, “пси-
хологик билимларга”, “диний билимларга” 
эътибор бериш истаклари такрорланиши 
даражаси инобатга олинди. Ҳар бир респон-
дент учун қатъий чегара қўймаган ҳолда 
оила қуриш учун муҳим жиҳатларни танлаш 
кўрсаткичини ўрин даражасида аниқладик 
(2-жадвал).
2-жадвал. “Мустаҳкам оила қуришда нималарга 
эътибор беришни истайсиз?” деган савол бўйича 
олинган натижалар.
Муҳим жиҳатлар
Ўрин даражаси
Саломатликка
1-ўрин
Маънавий билимларга
2-ўрин
Психологик билимларга
3-ўрин
Хуқуқий билимларга
4-ўрин
Диний билимларга
5-ўрин
Бошқалар
6-ўрин
2-жадвалдаги 
натижаларга 
эътибор 
қаратсак, ёшларнинг 77.4 фоизи оилавий 
муносабатлар учун саломатлик биринчи 
ўринда 
эканлигини 
кўрсатса, 
иккинчи 
навбатда “маънавий билимларга”, учинчи 
ўринда эса “психологик билимларга” эъти-
бор бериш зарур эканлиги кўринади. Биз-
нинг фикримизча, оила муаммосини тадқиқ 
қилишда, аввало бугунги ёшларни оилавий 
ҳаётга тайёрлаш масаласига алоҳида эъти-
борни қаратиш лозим. Чунки айнан, кўп 
ҳолларда турмуш қурган икки ёш ўртасидаги 
ўзаро муносабатларнинг нозик жиҳатлари 
ҳақида етарли билимга, зарур кўникма ва 
малакага эга бўлмаслик, қолаверса икки 
ёшнинг бир-бирлари ҳамда оилавий рол-
ларнинг тақсимланиши тўғрисидаги адекват 
тасаввурларнинг шаклланмаганлиги уларнинг 
муносабатларини ижобий кечишига ва дина-
мик жиҳатдан ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатмоқда.
Биламизки, оилавий ҳаётда бахтли оила 
учун муҳим жиҳатларни билиш бўйича ҳам 
ўзига хос ёндашув мавжуд. Бу масалада 
“бахтли оила учун нималарни билишни истай-
сиз?” саволига “пул топишни”, “хулқ –атвор 
қоидалари”, “хўжалик юритишни”, “низоларни 
бартараф этишни” ва “бошқ.” каби жаво-
бларни танланиши рейтингини аниқлаш вази-
фасига нисбатан ушбу жавоблар олинди.

Download 106.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling