Ўзбекистан темир йўллари


ГИДРАВЛИК КОЛОНКАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

ГИДРАВЛИК КОЛОНКАЛАР КЎРСАТКИЧЛАРИ
 
60. Гидравлик колонка кўрсаткичи – фонар – агар колонканинг 


буралувчи қисми йўлга кўндаланг ўрнатилган бўлса, кечаси ҳар иккала томонга 
қизил чироқда ёнади; кундузи колонканинг қизил рангга бўялган буралувчи 
қисмининг ўзи кўринади ва «Тўхта» сигналини билдиради (расм 5.8).
Расм 5.8 
Агар колонканинг буралувчи қисми йўл бўйлаб жойлашган бўлса, кечаси 
ҳар икки томонга фонарнинг тиниқ оқ рангли чироғи кўринади.
ПОЕЗДЛАРДА НОСОЗ ВАГОНЛАР
МАВЖУДЛИГИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ 
 
61. Поезд ҳаракат мобайнида ҳаракат таркибининг техникавий ҳолатини 
автомат тарзда назорат қилиш воситалари ўрнатилган темир йўл участкаларида, 
контакт тармоғи устунлари ёки алоҳида мачталарда ўрнатилган сигнал чироқли 
кўрсаткичлардан (расм 5.9) ёки овозли информаторлардан фойдаланилади.
Сигнал кўрсаткичида, поезд таркибида носоз вагонлар мавжудлиги 
хақида огоҳлантирувчи тиниқ-оқ рангда ёнувчи тасмалар пайдо бўлганида 
ҳамда радио алоқа бўйича станция навбатчиси (поезд диспетчери) дан 
поезднинг станция томон ҳаракатланиш мумкинлиги ёки унинг перегонда 
зудлик билан тўхталиши кераклиги хақида кўрсатма олган машинист мос 
равишда қуйидаги амалларни бажариши шарт:


Расм 5.9 
- ҳаракат тезлигини 20 км/соат гача равон пасайтириш чораларини 
кўриши ва алоҳида ҳушёрлик билан ҳаракат таркибини кузатган ҳолда, станция 
қабул қилиш йўлида чиқиш белгиси кўрсаткичидан қатъий назар тўхтаб ўтиш;
- перегонда поездни хизмат тормози билан т ўхтатиши, бу хақда 
перегондаги поездлар машинистларига хабар бериши, носоз вагонларни кўздан 
кечириши ва станция навбатчисига (поезд диспетчерига) уларнинг поезд билан 
станцияга ҳаракатланиш мумкинлиги ёки таркибга вагон кўрувчиларининг 
келишини талаб қилиш хақида хабар бериши.
Станция навбатчиси (поезд диспетчери) бу ҳолда поездларни хавфсиз 
ўтказишни таъминловчи қўшимча чораларни кўради: қўшни йўл бўйлаб 
ҳаракатланувчи поездлар машинистларига хабар беради ва зарур ҳолларда 
поезднинг станциядан жўнатилишини тўхтатади. 

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling