Ўзбекистон респеубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат педагогика институти. Магистратура бўлими


Тадқиқотнинг ўрганилганлик даражаси


Download 71.97 Kb.
bet3/8
Sana20.12.2022
Hajmi71.97 Kb.
#1039702
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Магистр - Норлиев Аброр.

Тадқиқотнинг ўрганилганлик даражаси: Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришда тарбия мазмуни ва ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича Ю.Ғ.Маҳмудов, И.Т.Чориев, М.Бозорова, Л.А.Мухтарова, Х.Ж.Худайқулов, У.Г.Саидова, Ш.Ж.Абдуқосимов, В.Н.Сатторов, Д.Шаббозова, Х.Б.Норбутаев, А.А.Хасанов, М.К.Ширинов, А.Ю.Кучкинов, О.Ж.Холмўминова1лар каби олимлар илмий – тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан А.Н.Захлебний, И.Д.Зверев, А.М.Новиков, А.О.Лагутин, А.В.Лосев, А.Я.Данилюк, Н.Н.Моисеев каби олимлар томонидан бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришни таълим тизимида фанлараро интеграциялашга доир қатор илмий изланишларни амалга оширилган.
Шунингдек, мазкур мавзу бугунги кенг кўламли ислоҳотлар даври ўлароқ, бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш методикаси масалалари сўнгги пайтларда мамлакатимизда кескин кун тартибига қўйилаётганлиги, бошланғич синф табиатшунослик методикаси ҳам меҳнат ўқитиш методикаси соҳасида турли муаммоларнинг мавжудлиги баробарида ушбу магистрлик диссертация ишини бажаришга ҳаракат қилинди. Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш методикаси диссертация иши даражасида ўрганилмаганлиги боис тадқиқот мавзусига доир махсус илмий изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини методикасига доир назарий хулосалар, амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш мазмуни;
Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларининг ўзига ҳос жиҳатлари;
Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришнинг аҳамияти;
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш ҳамда ўтказилган тажриба-синов натижаларига асосланиб, хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 71.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling