Тадқиқот предмети: Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш ишларни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларини бошқаришга қўйиладиган педагогик талаблар борасидаги ишларни мазмуни, шакл ва методлари.
Тадқиқот методлари: Бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришга оид илмий-назарий адабиётларнинг таҳлили, кузатиш, анкета, педагогик эксперимент, суҳбат, сўров, анализ усулларидан кенг фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини такомиллаштириш жараёни дефиницияси ўқувчиларнинг мустақил ижодий фикрлашлари ташкилий-тузилмавий компонентларининг дидактик имкониятлари назарий таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришни аксиологик, културологик (маданий), ситуацион (муаммоли), фаолиятга асосланган замонавий ёндашувлар асосида мотивацияли, когнитив,
фаолиятли, рефлексив компонентлар тизими иштирокида интеграцияли
билимларни илмий-назарий жиҳатдан ўзаро мувофиқлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришга устуворлик бериш асосида ўқувчиларнинг ўқув билиш фаоллигини ривожлантириш каби интерфаол методлар, кроссвордлар, интеллектуал ўйинларни қўллаш орқали такомиллаштирилган;
дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришни такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари, ўқув методик таъминоти ҳамда ўтказилган тажриба-синов натижаларига асосланиб, амалий-фаолиятли, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини ривожлантириш кўринишдаги технологик методик таклиф ва тавсиялар тайёрланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |