Тадқиқотнинг амалий ахамияти: “Педагогика назарияси”, “Тарбия”, курсларии таълим жараёнида бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш ишларини ташкил этишга йўналтирилган назарий ёндашувлар, илмий-назарий тавсиялар билан бойитилди. Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий педагогик хулосалар методик тавсиялар бошланғич таълим йўналиши талабаларида ташкил этиладиган маънавий ишларининг яхлит тизимини амалиётга кенг жорий этиш имконини беради. Шунингдек, муаммонинг амалий йўналишини кучайтиришга, бошланғич таълим ўқув дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришнинг дидактик тизими ишлаб чиқилган;
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантириш модели ва уни амалга оширишнинг педагогик шарт-шароитлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини бадиий адабиёт билан таништиришда уларнинг интеллектуал англаш малакаларини шакллантиришга доир интерфаол таълим методлари асосида “Педагогика назарияси”, “Тарбия” курсларидан услубий –методик мажмуилар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги илмий-методик жиҳатдан
асосланган ёндашув ва усуллар қўлланилганлиги, расмий манбалардан
назарий маълумотларнинг олинганлиги, келтирилган таҳлиллар, статистик методлар воситасида тажриба-синов ишлари самарадорлиги даражаси аниқланганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий
этилганлиги, диссертация мазмунининг илмий журналларда чоп этилган
мақолалар ҳамда илмий анжуманлардаги маърузалар орқали оммалаштирилганлигида ўз аксини топган.
Тадкиқот натижаларининг амалиётга тадбиқ этилиши. Тадқиқотнинг ғоялари ва амалий натижалари тадқиқотчининг газета, илмий журналда, тадқиқотчиларнинг республика илмий методик тўпламларида мақолалар чоп эттириши асосида жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |