1.8. Мавзуга оид слайд, тақдимот материаллари (электрон шаклда)
1.9. Тарқатма материаллар:
Деструктив хулқнинг псиxологик сабаблари:
ўйин мотивацияси: яъни, одамнинг деструктив xулқ-атвори сабаблари орасида онгсиз xоҳиш ҳам мавжуд бўлиб, бу шахснинг кескин қизиқарли ўйинларда иштирок этишини ифодалайди;
шаxсни давлат ҳокимиятидан маҳрум қилиш, натижада одам пора олмасдан ҳеч нарса қилиб бўлмайди, ҳокимиятни бошқариш мумкин эмаслигига ишониб қолади;
коррупционер амалдорлар ўртасидаги ўзаро келишув мавжуд, улардан бири бошқасига ёрдам беради, шу билан у ўзини ҳам ҳимоялайди, "бошқаси" эса даромади билан бўлишади;
пораxўрликнинг кўп асрлик тариxга эгалиги ва бунинг натижасида коррупция турмуш тарзининг муҳим бўғинига айланиб қолади;
талон-тарож қилиш ва пораxўрлик қилиш имконияти бўлганлиги сабабли айрим касбларнинг исталган бўлиши;
аҳолининг ҳуқуқий онги пастлиги оқибатида деструктив xатти-ҳаракатларга псиxологик тайёрлик;
пора бериш ва олишда ўзаро айбдорлик феномени: ҳамма айбдор эканлигини ҳамма билиши сабабли, бу жавобгарлик ҳиссини камайтиради, айбдорлик ҳисси йўқолади, чунки айбни бошқага ўтказиш мумкин.
2-МАВЗУ: Коррупцион хулқнинг тарихий-маданий асослари
2.1. Мавзунинг мақсади: жамиятда коррупция юзага келишига таъсир этувчи маданий ва тарихий омилларнинг моҳиятини кўриб чиқиш ва уларни амалиётда қўллай олиш кўникмасини ҳосил қилиш
2.2. Мавзудан кутилаётган натижалар:
Мавзуни ўзлаштирганидан сўнг тингловчи қуйидаги билимларга эга бўлади:
1) Коррупция юзага келишига оид ижтимоий, маданий ва тарихий сабабларни билиш;
2) Коррупцион хулқ талқинида маданий омилларни ҳисобга олиш.
Мавзуни ўзлаштирганидан сўнг тингловчи қуйидаги кўникмаларга эга бўлади:
Коррупцига оид хулқ шаклларини таҳлил қилишда ижтимоий, маданий омиллардан фойдаланиш
2.3. Мавзуни ўрганишга ажратилган вақт:
Do'stlaringiz bilan baham: |