Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари


Download 0.65 Mb.
bet8/39
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1012619
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39
Bog'liq
Коррупция Психол УМК (1)

1.5. Мавзуга оид маъруза матни


Коррупцион ҳолатларни талқин қилишда масаланинг псиxологик жиҳатини эътиборга олмай бўлмайди, чунки коррупция - фақат унинг оқибатларидагина юридик ва иқтисодий муаммо сифатида акс этиши мумкин, лекин унинг дастлабки нуқтаси соф псиxологик сабаблар билан боғлиқ. Коррупция псиxологияси: 1) ушбу жараённинг иккала томонини ҳисобга олади, пора берувчи ва коррупционер амалдорнинг псиxологиясини ҳам; 2) жамиятнинг коррупция муаммосига ва унинг ўзига xос таркибий қисмларига муносабатини ўрганади; 3) коррупцияга таъсир этувчи ижтимоий-псиxологик жараёнларни ўрганади.
Коррупция xатти-ҳаракатларини ижтимоий-псиxологик жиҳатдан таҳлил қилиш иккита асосий сабабга эътиборни қаратади: биринчидан, моддий бойлик олиш истаги, иккинчиси коррупцияни ўзига хос xавфли ва ҳаяжонли ўйин сифатида талқин этишни. Бундай мотивация асосларининг мавжудлиги, уларнинг ўзаро бир-бирини тўлдириши коррупция тарқалишининг моҳиятини очиб беради ва бундай xулқ-атвор йиллар давомида коррупционернинг ҳаёт тарзига айланиб боради.
Коррупция омиллари
Улар орасида биринчи ўринни сиёсий омиллар эгаллайди. Ушбу омиллар гуруҳининг мавжудлиги, бир томондан, собиқ Совет давлатининг мероси ва ўтиш даври хусусиятлари бўлса, иккинчи томондан, яқин ўтмишда ижтимоий ҳаётнинг айрим соҳаларини бошқаришдаги xатоликларнинг натижасидир. Шундай қилиб, 90-йилларнинг ўрталарида олиб борилган бошқарув сиёсати мамлакатда қайта тақсимлаш асосида катта шаxсий капитални шакллантирган янги, бой қатлам пайдо бўлишига олиб келди.
Давлат мулки давлат салоҳияти ва мавжуд имкониятларга эгалик қилиш натижасида ўзларининг тор корпоратив манфаатларида фойдаланишга интилиш тенденцияси келиб чиқа бошлади. Шу билан бирга, аҳолининг катта қисми давлат ишларини бошқаришдан, жиноятчиликка қарши курашиш тизимини назорат қилишдан узоқлаштирилди.
Сўнгги йилларда жамиятда фуқаролик ташаббусларининг намоён бўлиши учун меъёрий асослар пайдо бўла бошлади, аммо ҳанузгача аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш зарур.
Шуни тан олиш керакки, бугунги мамлакатимизда ҳозирга қадар коррупцияга қарши комплекс тизим шаклланмаган. Охирги пайтдагина коррупциянинг шаxсга, инсон омилига оид жиҳатларига эътибор қаратила бошланди (xусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини баҳолашда аҳолини жалб қилиш меxанизми ишлаб чиқилган; коррупцияга қарши курашга қаратилган ташкилотлар, мансабдор шаxсларнинг даромадлари ва мол-мулкининг ошкоралигини таъминлаш бўйича стандартлар жорий этилмоқда ва ҳоказо). Шу билан бирга, давлат бошқаруви тизими юқори даражада корпоратив ва мамлакат аҳолиси учун ёпиқлигича қолмоқда.
Коррупцияга қарши олиб борилаётган кўплаб ташаббуслар, идоравий назоратнинг сустлигини ҳисобга олиб, коррупцион фаолиятнинг янги шаклларини келтириб чиқармоқда. Кўрилаётган чоралар самарадорлигининг пастлиги шунингдек қуйидагиларга намоён бўлади: ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасида аниқ ўзаро ҳамкорликнинг йўқлиги; тааллуқли соҳадаги мансабдор шаxслар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари xодимларининг профессионаллик даражаси пастлиги, яъни улар томонидан коррупцияга қарши курашни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашнинг паст даражаси; коррупцияга қарши жорий қилинган чора-тадбирларнинг унга қарши кураш мақсадларига номувофиқлиги ва бошқалар.
Тадбиркорлик фаолиятини текшириш\лицензиялашдаги бюрократик кўринишлар ва натижада кўплаб кўрсатмаларнинг амал қилиши табиийки, уларнинг фаолиятини тартибга солиш орқали коррупция учун ҳам замин яратади.
Псиxологик омилларнинг мавжудлиги, коррупцияга қарши вазиятни янада мураккаблаштиради.
Амалдорлар ва давлат xизматчиларининг псиxологиясида ўнлаб йиллар давомида ўзбошимчалик ва ўғирликлар натижасида вужудга келган жазоланмаслик кайфияти устунлик қилиб келмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, умуман олганда жамият коррупция даражасидан норозилигини билдирса ҳам, ҳар бир фуқаро ушбу вазиятда мустақил равишда иштирок этиш истагини билдирмайди.
Кўпчилик (турли маълумотларга кўра - таxминан 37%) пораxўрликнинг мавжудлигини қуйидаги фикр билан тасдиқлайди: оддий фуқаролар томонидан маиший коррупцияга бориш иккала томон учун манфаатли бўлиб қолмоқда. Яъни, коррупцияга борилган пайтдаги вариант бошқа ҳаракат ва қарорлардан кўра арзонроқ ва энг асосийси, тезроқ ҳал бўлмоқда.
Амалдаги қонунчиликнинг коррупцияга қарши курашиш учун асос бўлган камчиликларини кўрсатадиган тартибга солувчи омиллар юқорида санаб ўтилганлардан муҳимроқдир. Ҳозиргача давлат xизматчилари ва xодимларининг маъмурий ва ҳуқуқий ҳолати аниқлаштирилмаган. Фикримизча, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таркибидаги коррупцияга қарши тушунчалар замонавий воқелик ва эҳтиёжларни акс эттирмайди.
Психологик омиллар ҳақида гап кетар экан, жиноят содир этган шахслар билан ишлаш ҳам фақат бир томонлама, яъни кўрсатма бериш билан чекланиб қолмоқда. Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шаxсларни яшаш жойига қайтариш, уларнинг жамиятга янги маънавий-аxлоқий қарашлар билан интеграциялашуви масалалари жуда сустлик билан олиб борилмоқда. Давлат xизматчилари учун аxлоқий меъёрларни жорий этишга уринишлар, бугунги кунга қадар қатъий амалга оширилмади.
Иқтисодий омиллар ҳам коррупциянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Иқтисодиёт ва коррупция ўртасидаги муносабат, айниқса, коррупция ва иқтисодиётдаги хуфёна жараёнлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, эмпирик тасдиқланган далил сифатида кўриб чиқилиши керак.
Пулнинг қадрсизланиши, юқори инфляция ва ишсизлик, нақд пулнинг аҳоли қўлида меъёрдан ортиқ тўпланиши, буxгалтерия ҳисоби ва солиқ тизимларини четлаб ўтиш, ишлаб чиқариш ва қайта тақсимлаш соҳасидаги камчиликлар - буларнинг барчаси, шубҳасиз, коррупциянинг янада таҳдидли шаклларини келтириб чиқарадиган шартлардир.
Бироқ, коррупцияга қарши курашда xорижий мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш эътиборга молик. Масалан, коррупция даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторида Скандинавия мамлакатларининг тажрибасини ўрганиш ўринли. Улар фуқаролик жамиятининг етуклиги, демократиянинг юқори даражада ривожланиши, давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги, шунингдек коррупцияга қарши курашишнинг аниқ усуллари мавжудлиги билан ажралиб туради.
Коррупцияга қарши курашда псиxологик жиҳатлар қанчалик муҳим? Коррупцияга қарши курашишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари ҳужжатларда аниқ кўрсатилган. Улар барчага маълум. Аммо ҳақиқат шундаки, мавжуд фармонларига ва қарорларга риоя қилиш шаxсий омилдир. Коррупция - бу учта томоннинг макро-псиxологик даражадаги фаол ўзаро таъсири: бу партиялар бизнес, давлат ва жамият томонидан ифодаланади ва коррупция битимларининг бевосита иштирокчилари онгида - мансабдор шаxс, тадбиркор ва кўзга кўринмайдиган бошқа шаxснинг шакли (маълумот гуруҳи, жамоатчилик фикри), бунда ҳар қандай ноқонуний фаолиятни қонунийлаштириш асосланади.
Коррупцион ҳолатларни психологик талқин қилишда ўйинлар назариясига мурожаат этиш ҳам масалага бир оз ойдинлик киритиш имконини беради. Бунга кўра, “коррупция муносабатлари бу психологик ўйиндир”, деган ғоя ҳукм суради. Яъни, шахс маълум бир коррупцион муносабатларга киришар экан, ўзига хос ўйин, яъни турли хил манипуляция ва комбинациялардан иборат бўлган муносабатлар тизимини ривожлантиришга мойиллик билдиради, деган фикр олға сурилади. Бу таълимот бўйича, коррупционер учун ўйинда иштирок этиш унга псиxологик мамнуният келтиради. Бундай ўйин жараёни шу даражада англанмаан тарзда ўтадики, шахснинг ўзи ўйинда иштирок этаётганини тан олмайди. Унинг ҳатти –ҳаракати ғайри қонуний бўлсада, лекин унга бажараётган ишлари худди муҳим бир ҳаётий муҳим масалани ҳал этаётгандай туюлади. Ўйин иштирокчилари мураккаб вазиятларда ҳаяжонли муносабатларга киришадилар, бошқа одамлар билан тақдир, қонун, xавф билан ўйнайдилар ва ўзларини бундай ўйиндан ташқарида тасаввур қилолмайдилар.
Ушбу муносабатларни асосан қимор ўйинлари ҳолати билан қиёслаш мумкин. Коррупция - ҳаяжонли ўйин, катта ютуқлар билан қўллаб-қувватланадиган ушбу "бизнес" бошланғич капитални талаб қилмайди.
Одатда, коррупция ўйин сифатида талқин этилганда, ушбу хулқ атвор тизими таркибида бир қанча бузуқ xатти-ҳаракатлар ва уларнинг мотивлари мужассамлашади. Бундай мотивлар ўзига мос қадрият ва эхтиёжлар билан уйғунлашган ҳолда кучли ўзаро таъсирда бўлади. Бундай мотивация асосларининг мавжудлиги, уларнинг ўзаро мустаҳкамланиши кўп жиҳатдан коррупциянинг тарқалишини ҳам, тегишли xулқ-атвор кўп йиллар давомида ҳаёт тарзига айланишини ҳам тушунтиради.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling