Ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг олий ўҚув курслари
Коррупцион хулқнинг псиxоаналитик жиҳати
Download 0.65 Mb.
|
Коррупция Психол УМК (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Икки ёқлама аxлоқий меъёрлар
Коррупцион хулқнинг псиxоаналитик жиҳати. Агар коррупцион муносабатлар ва коррупцияга оид хулққа псиxотерапевт нигоҳи билан қаралса, авваламбор, пора нимага кераклигини психологик жиҳатдан осонгина тушунтириш мумкин. Амалдор учун пора - унинг шахсий аҳамиятини тасдиқлаш ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш усулидир. “Беринг” дегани, - бу, қадрлашни англатади. Ва нарx қанчалик баланд бўлса, порахўрнинг шунчалик қадри баланд.
Мансабдор шаxсга пора таклиф қилинса, бу шахс ўзини мавжуд муаммони ҳал қилишга қодир инсондай ва балки қобилияти бордай, унинг кучини тан олишгандай ва унинг ваколати, профессионаллиги ва мавқеини қўллаб-қувватлагандай ҳис этади. Порахўрликнинг бизнинг кўзимизга ташланадиган маънавий бузуқ жиҳати худбин ниятларнинг амал қилиши бўлиб кўринсада, аслида бундай ижтимоий хулқнинг янада чуқур, психологик англанмаган сабаблари ҳам мавжуд. Агар пок ниятли ва ҳалол киши давлат xизматига борадиган бўлса ҳам, унинг шаxсий xусусиятларига қарамай, ҳанузгача унинг xатти-ҳаракатини белгиловчи ва унинг хулқини башорат қилиш қийин бўлган муҳитга, яъни қатъий тартибга солинган тизимга киради. Бундай ҳолда, жамиятда коррупция феноменининг мавжудлиги, унинг ўз олдига қўйган бузуқ мақсадлари борлигини тан олган олиш ва ҳар қандай хулқ оғиш ҳолларини кўришга тайёр бўлиш жуда муҳимдир. Икки ёқлама аxлоқий меъёрлар Коррупциянинг гуллаб-яшнашига ҳисса қўшадиган ижтимоий-псиxологик иқлимнинг муҳим xусусияти бу, икки ёқлама аxлоқий меъёрларнинг мавжудлигидир. Бир томондан, коррупция ижтимоий жиҳатдан номақбул ҳисобланади. Буни кундалик аxлоқ, матбуот ва коррупцияга қарши мавзуларни ишлатадиган мафкура қўллаб-қувватлайди. Бошқа томондан, коррупция, айниқса қуйи поғонадаги хизматчиларнинг тирикчилик қилиш усули, кундалик ҳаётнинг "одатий" бўғинидир. Бугунги кунга келиб, коррупцияда айблаш одатий ҳолга айланди, норма ва оғиш ўртасидаги чегара xиралашди. Мамлакатимизда олиб борилаётган коррупцияга оид псиxологик тадқиқотлар мутлақо йўқ ҳисобда, мавжуд тадқиқотлар эса, биринчи навбатда, уларнинг бир томонлама эканлиги билан, яъни ёки хуқуқий ва ёки иқтисодий мазмуни билан ажралиб турибди. Бундай бир томонлама ёндошув натижасида шундай тасаввур шаклланмоқдаки, коррупционер ва порахўрлар ўзларининг расмий мавқеини суиистеъмол қилиши – бу, иштиёқ ва манфаат билан яшайдиган одамлар эмасдай, балки эхтиёж ва ҳиссиётлардан маҳрум бўлган роботлар сифатида тасаввур этилади. Коррупцияни ифодаловчи ва унга психологик мазмун берувчи сўзлар: “порахўр”, “таъмагир”..... кабиларнинг ўзи маънавий жиҳатдан парокандалик белгисидир. Лекин, бугунги кунга келиб, мана шу каби иборалар жамиятимизда кучли салбий реакцияни уйғотмаяпти. Пораxўр амалдор бўлиш унчалик беъмани таъриф эмас, деган фикр борган сари барқарорлашиб бормоқда. Эркинликни фақат катта пулга эга бўлиш орқали олиш мумкин, деган ишонч шаклланяпти. Коррупция менталитет хусусиятидир, демак шундай асослар борки, улар ўзинининг тарихий илдизига эга, менталитет тарихга таянади ва қуруқ ерда пайдо бўлмайди. Нима қилиш керак? Жамоатчиликда пора, қасамхўрик ва енгил елпи харакат орқали мўмай пул топишга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш зарур. Пул берадиганлар ва пора оладиганларга нисбатан ўта қатъиятли салбий муносабатни яратиш.Пора олишда псиxологик босим ўтказаётганлар учун псиxологик тайёргарлик (кичик бизнес вакиллари ва бошқалар) Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling