Ўзбекистон республикаси фанлар академияси қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 220.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana22.04.2023
Hajmi220.51 Kb.
#1378962
1   2   3   4   5   6   7   8
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. 
Диссертация доирасида ўз ечимини топган ишланмалардан олий ва ўрта 
махсус ўқув юртларида ўқитиладиган “Ўрта Осиёнинг ўрта аср шаҳарлари ва 


13 
ҳунармандчилиги”, “Ўрта Осиёда кулолчилик ҳунармандчилиги” номли 
махсус курсларда, Ўзбекистон тарихининг ўрта асрлар босқичлари бўйича 
янги тадқиқотлар ва амалий ишланмаларда фойдаланиш мумкин. 
Натижаларнинг жорий қилиниши. Диссертацияда келтирилган 
тадқиқот 
натижаларидан 
ал-Хоразмий 
номидаги 
Урганч 
Давлат 
университети ва Урганч туризм коллежи талабаларига “Ўрта асрларлар 
тарихи”, “Ўрта Осиёнинг ўрта аср шаҳарлари ва давлатлари”, “Хоразм 
тарихи”, “Ўлкашунослик”, “Музейшунослик” фанларидан таълим бериш 
жараёнида фойдаланилмоқда. Тадқиқотнинг манбавий негизи бўлган 
ҳунармандчилик маҳсулотларининг ноёб намуналари Хива шаҳридаги 
Ичанқалъа ва Қорақолпоғистон Республикаси музейлари (Ўлкашунослик ва 
И.В.Савицкий номидаги Саънат музейи) экспозицияларида кенг оммага 
намойиш этилмоқда. 
Тадқиқотнинг апробацияси. Диссертациянинг асосий мазмуни
натижалари ва хулосалари ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат 
университети тарих факультети ва Хоразм Маъмун академияси илмий 
кенгаши мажлисларида, С.П.Толстов таваллудининг 100 йиллигига 
бағишланган “Маданият чорраҳасида Орол бўйи” ва “Қадимги Тошкирмон 
воҳаси археологияси” мавзуларидаги халқаро семинарларда (Нукус–Бўстон–
Беруний, 2007), Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат университетида 
бўлиб ўтган “Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудида археологик 
тадқиқотлар ва уларнинг ҳозирги замон илм-фанининг ривожидаги 
аҳамияти” мавзусидаги Республика илмий анжуманида (2009 йил) илмий 
жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган. Шунингдек, тадқиқот иши ал-
Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети тарих кафедраси 
йиғилишида, Бердақ номидаги Қорақолпоғистон Давлат университети 
“Тарих ва археология” ҳамда “Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи” 
кафедраларининг қўшма мажлисида, Ўз Р ФА ҚҚБ “Тарих” ва “Этнография” 


14 
бўлимлари қўшма илмий семинар мажлисларида муҳокама қилиниб, 
ҳимояга тавсия этилган. 

Download 220.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling