Ўзбекистон республикаси фанлар академияси қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти
Ҳунармандчилик маҳсулоти – турлари ва таснифи............................... 49 – 108 2.3
Download 220.51 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- III БОБ . МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАДАНИЯТИ ТАРИХИДА ХОРАЗМ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИНИНГ ЎРНИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
- ХУЛОСА
- ИЛОВАЛАР
2.2. Ҳунармандчилик маҳсулоти – турлари ва таснифи............................... 49
– 108 2.3. Ҳунармандчиликдаги ташкилий ишлар.................................................. 108 – 118 III БОБ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАДАНИЯТИ ТАРИХИДА ХОРАЗМ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИНИНГ ЎРНИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР....................................................................................................... 119 – 145 3.1. Хоразм ҳунармандчилигининг ўрта асрлар иқтисодий алоқалар тизимидаги ўрни............................................................................................... 119 – 136 3.2. Хоразмда ҳунармандчилик ривожига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар............................................................................................................. 136 – 145 ХУЛОСА.......................................................................................................... 146 – 150 ФОЙДАЛАНИЛГАН МАНБАЛАР ВА АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................................................................................................ 151 – 178 ИЛОВАЛАР..................................................................................................... 179 – 212 Шартли қисқартмалар.................................................................................. 213 – 214 3 КИРИШ Мавзунинг долзарблиги. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида халқ маънавиятининг кўзгуси бўлган тарихий ёдгорликлар, жумладан, ҳунармандчилик тарихини ўрганиш, асраш ва янги асосларда ривожлантириш учун кенг имкониятлар очилган. Мустақиллик йилларида халқ ҳунармандчилиги тарихини ўрганиш ва унинг андозаларини авлодларга етказиш бўйича катта амалий ишлар қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан 1997 йил 31 мартда “Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармон 1 ва қатор қарорлар қабул қилинди. Тарихшунослик ва археологик тадқиқотларда Хоразмнинг ўрта асрлар ҳунармандчилиги, маҳсулотлар турлари, хом ашё манбалари масалалари айрим монографияларнинг боб ва фаслларида, мақолаларда ўз аксини топган бўлишига қарамасдан, XII–XV асрлар Хоразм ҳунармандчилиги ёзма ва археологик маълумотларни тарихга йўналтирилган ҳолда шу кунга қадар махсус диссертациявий тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. XII–XIII аср бошларига келиб, Хоразмда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сонининг кескин ўсиши, оммавий истеъмол молларига бўлган талабнинг ошиши, ҳунармандчилик соҳаларида ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайишига, ички ва ташқи савдонинг жадал ривожланишига олиб келди. Кейинчалик мўғуллар босқини туфайли Хоразмда шаҳар маданияти, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ чуқур инқирозга юз тутди. Олтин Ўрда таркибида Хоразмнинг моддий маданияти ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, у қисқа ривожланиш даврини бошдан кечирди. Амир Темур юришлари 1 Халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб- қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов фармони // Ўзбекистон овози. 1997. - 1 апрель. 4 натижасида Хоразм мўғуллар зулмидан озод бўлиб, кўплаб соҳалар сингари ҳунармандчиликнинг ҳам юксалиш даври бошланди. Таъкидлаш жоизки, Хоразм ҳунармандчилиги тарихидаги сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий омилларнинг аҳамияти ва ўрни илмий тадқиқотларда етарли даражада ўрганилмаган. Хоразмнинг ўрта асрлар даври ҳунармандчилик маданияти барча тармоқларини қамраб олувчи умумлашма тадқиқотлар ҳанузгача яратилмаган. XX аср тадқиқотларида Хоразмнинг ўрта асрлар ҳунармандчилигининг айрим соҳаларигина қисман ўрганилди. Лекин ҳунармандчиликнинг турли соҳаларида ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, тартибга солиш ва назорат қилиш, анъанавийлик, янгиликлар ва ўзгаришлар жараёни амалда умумлаштирилиб, кенг кўламда қиёсий тадқиқ қилинмади. Шунинг учун ҳам ушбу муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш долзарб аҳамиятга эга. Ўрта асрларлардаги тарихий-маданий жараёнларнинг ҳар бир босқичида маълум бир ҳунармандчилик соҳаси ривож топиб, ўзига хос маҳсулот турлари ва уларни ишлаб чиқариш технологиялари, ихтисослашган меҳнат шакллантирилди. Моддий маданиятдаги мазкур меҳнат жараёни туфайли ҳунармандчилик хўжалигидаги ютуқ ва янгиликлар (яъни замон эҳтиёжи талабларидан келиб чиқиб, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш) асрлар давомида босқичма-босқич ривож топди. Ўрта асрлар ҳунармандчилиги ижтимоий меҳнатнинг ташкилий шаклларидан бири бўлиб, у ўзининг техник салоҳиятига, хом ашёвий базасига ва ютуқларига эга бўлган. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандчилик соҳалари ва йўналишларининг ривожланиш тарихини тадқиқ қилиш, Хоразмнинг ўрта асрлар даври иқтисодий ва маданий ҳаётида ҳунармандчиликнинг ўрни ҳамда аҳамиятини янги маълумотлар асосида таҳлил қилиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Кўп йиллар давомида турли тадқиқотчилар томонидан олиб борилган Хоразм ҳунармандчилигига оид изланишлар натижасида билдирилган фикр- 5 мулоҳазалар мазкур диссертация илмий мавзуини шакллантиришга асос бўлиб, уларнинг мавзу доирасидаги умумлашма таҳлили мазкур соҳа тарихига оид муаммолар туркуми (ҳунармандчилик ва маҳсулотлар тури, меҳнатни ташкил этиш усуллари, маданий алоқалар, тарихий анъанавийлик ва янгиликлар) масалалари ечимини топишга имкон беради. Ана шу маънода тадқиқот объекти сифатида танлаб олинган диссертация мавзуси Ўзбекистон, унинг муҳим таркибий қисми бўлган Хоразм воҳаси тарихининг долзарб илмий-манбавий ва амалий муаммоларидан биридир. Download 220.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling