Ўзбекистон республикаси фанлар академияси қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти


Download 220.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/8
Sana22.04.2023
Hajmi220.51 Kb.
#1378962
1   2   3   4   5   6   7   8
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертация ишининг асосий 
илмий хулосалари, таклиф ва тавсиялар муаллиф томонидан тадқиқот мавзуи 
юзасидан эълон қилинган 9 та илмий мақолада ўз аксини топган бўлиб, 
улардан 4
таси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги 
ОАК рўйхатидаги илмий журналларда чоп этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч 
боб, хулоса, фойдаланилган архив, фонд, илмий адабиётлар рўйхати ва 
иловадан иборат. Ишнинг ҳажми 150 бет. Ишга доир расмлар илова 
қилинган. 


15 
I БОБ. ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСРЛАР ҲУНАРМАНДЧИЛИГИГА ОИД 
ЁЗМА МАНБАЛАР, АРХЕОЛОГИЯ ВА ТАРИХШУНОСЛИК 
МАЪЛУМОТЛАРИ ТАҲЛИЛИ
 
1. 1. Ҳунармандчилик тарихи бўйича ёзма манбалар маълумотлари 
Хоразм ўрта асрларларда Шарқ дунёсидаги савдо, ҳунармандчилик ва 
маданий ҳаёт ривожланган цивилизация марказларидан бири эди. Бу 
заминнинг тирикчилик манбаи бўлган Амударё суви ва унумдор тупроғи, 
маҳаллий аҳолининг ижодий меҳнати иқтисодиёт тармоғида ишлаб 
чиқаришнинг ихтисослашув жараёнлари ривожланишига олиб келди. Бунга 
бир қанча омиллар таъсир кўрсатган. 
Хоразм ҳунармандчилиги тармоқлари, устахоналари, маҳсулот 
турлари, хом ашё манбалари ва бошқалар тўғрисида ўрта асрлар араб-форс 
муаллифлари, ХVIII–XIX асрлардаги рус ва бошқа чет мамлакатлар элчилари 
ва сайёҳлари асарларида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, XX аср 
тадқиқотчиларнинг тарихшунослик, этнографик, археологик изланишлари 
натижасида масаланинг айрим жиҳатлари юзасидан маълумотлар тўпланган. 
Мазкур маълумотларни илмий таҳлил асосида умумлаштириб, муаммога оид 
яхлит тарихшунослик лавҳасини яратиш мавзуни ўрганишнинг асосий 
вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўрта асрлар Хоразм ҳунармандчилиги 
хусусида маълумот берувчи ёзма манбалар тизимининг шаклланиш даври
географик ҳудуди ҳамда маълумотларнинг хусусиятига кўра алоҳида 
гуруҳларга бўлиш мумкин.
Тадқиқот объекти сифатида олиб қаралаётган хронологик доиранинг 
дастлабки даврида Хоразмшоҳлар давлати кучайди. Хоразмшоҳлар-
Ануштегинийлар Ғарбда Ироқдан, Шарқда Ҳиндистонгача, Шимолда 
Манғишлоқ ва Орол денгизи соҳилларидан, Жанубда Ҳинд океани 
қирғоқларигача чўзилган улкан Хоразмшоҳлар давлатини ташкил қилди. 
Мазкур давлат тарихи ўрта асрлар мусулмон жамиятида шаклланган 

Download 220.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling