Ўзбекистон республикаси фанлар академияси қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти
Диссертация ишининг илмий тадқиқотлар режалари билан
Download 220.51 Kb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг вазифалари.
Диссертация ишининг илмий тадқиқотлар режалари билан
алоқадорлиги. Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм Маъмун академияси ва ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети ҳамкорлигидаги ФА-А3-ГО28 – “Хоразм ўрта аср шаҳарларининг моддий маданияти тарихи (Хоразм вилоятидаги археологик ёдгорликлар мисолида)” номли давлат гранти тадқиқот ишлари режасига киритилган. Тадқиқотнинг мақсади манбашунослик, археологик ва этнологик тадқиқотлар асосида Хоразмнинг ХII–XV асрларга оид ҳунармандчилик тармоқлари, маҳсулот турлари, ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, технологик янгиликларни яратиш ва уларни амалиётга жорий этиш, ўрта асрларда маҳаллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш хусусиятлари ва тарихий қонуниятлари, Марказий Осиё маданияти тарихида Хоразм ҳунармандчилигининг ўрни ва аҳамиятини таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари. Диссертация олдига қуйидаги асосий вазифалар қўйилди: 12 Вишневская Н.Ю. Ремесленные изделия Джигербента (IV в. до н.э – начало XIII в. н.э). – Москва: 2002. – 175 с. 9 – ўрта асрлар ҳунармандчилиги бўйича янги маълумотларни илмий муомалага киритиш, уларни тизимлаштириш, шу давр ҳунармандчилиги тарихига оид маълумотларни қиёсий таҳлил асосида умумлаштириш; – ҳунармандчиликнинг асосий етакчи турлари ва тармоқлари, уларнинг таснифи, ишлаб чиқаришда мавжуд ташкилий ишлар тарихини ёритиш; – Хоразмнинг ўрта асрларда амал қилган ҳунармандчилик соҳалари тарихини чуқур ва атрофлича ўрганиш; – ҳунармандчилик маҳсулотларини комплекс тадқиқ қилиш ва шу асосда тўпланган маълумотларни ёзма манбалар маълумотлари билан қиёслаш орқали ўрта асрлар жамиятининг иқтисодий ва савдо алоқалари жараёнларини таҳлил қилиш; – ҳунармандчилик буюм-топилмалари асосида мазкур соҳалардаги анъанавийлик, янгиликлар ва баъзи даврий ўзгарувчанлик жараёнларини илмий асосда тадқиқ қилиш; – ўрта асрлар даври Хоразм аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида ҳунармандчилик маҳсулотларининг аҳамиятини очиб бериш; – тадқиқот натижаларини умумлаштириб, Хоразмнинг ўрта асрлар даври маданияти тарихида ҳунармандчиликнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш. Download 220.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling