Ўзбекистон республикаси фанлар академияси қорақалпоғистон бўлими тарих, археология ва этнография институти


Download 220.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana22.04.2023
Hajmi220.51 Kb.
#1378962
1   2   3   4   5   6   7   8
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Хоразмнинг ўрта асрлар даври 
ҳунармандчилиги тарихига оид ёзма манбалар, археология ва тарихшунослик 
маълумотлари, 
ҳунармандчилик 
турлари, 
маҳсулотлар 
таснифи, 
ҳунармандчиликдаги анъанавийлик ва ўзгарувчанлик жараёнларининг 
қиёсий ва умумлашма таҳлили танлаб олинган мавзунинг объекти ва 
предметини ташкил қилади. 
Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида тарихий маълумотларни 
тизимлаштириш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, хронологик ёндашув, 


10 
мавзуга оид илмий қарашларни жамлаб ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш 
усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқот 
манбалари. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримов асарлари, Ўзбекистон давлатчилиги тарихини ўрганиш бўйича 
концепция лойиҳаси
13
, Президент И.А.Каримовнинг 1997 йил 31 мартдаги 
“Халқ 
бадиий 
ҳунармандчилиги 
ва 
амалий 
санъатини 
янада 
ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги фармони
14
, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
“Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида”ги
15
(1996 йил 16 
декабрь), “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти 
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги
16
(1998 йил 23 июль) қарорлари 
тадқиқот учун асосий назарий ва услубий манба вазифасини ўтади. 
Шунингдек, диссертацияда Хоразмнинг ҳунармандчилик тарихига оид ёзма 
ва археологик-этнографик манбалар, илмий, тарихий адабиётлар, 
монографиялар, мақолалар, илмий тўпламлар, диссертация авторефератлари 
маълумотларидан ҳам кенг фойдаланилди. 
Диссертация мавзуси бўйича Миздаҳкон, Хива, Жампиққалъа, Қиёт 
(Катқалъа), Олмаотишган I, II ва шу каби бошқа ёдгорликлардан қўлга 
киритилган топилмалар тўпланган фонд материаллари йиғимидан (Хивадаги 
Ичанқалъа музейлари, Нукус шаҳаридаги Давлат Ўлкашунослик музейи, 
И.В.Савицкий 
номидаги 
Саънатшунослик 
музейи 
фондлари) 
ва 
ҳунармандчилик тарихига оид асосий маълумотлардан фойдаланилди.
 
13
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. – Тошкент: Шарқ, 1998. – 31 б.; Ўзбек халқи давлатчилик 
тарихи концепцияси. Лойиҳа // O’zbekiston tarixi – Тошкент, 1999. – № 1. – Б. 31-34. 
14
Халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов фармони // 
Ўзбекистон овози. 1997. – 1 апрель. 
15
Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори 
// Халқ сўзи. 1996. – 17 декабрь. 
16
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш 
тўғрисида.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. – 
Тошкент, 1998. – №6 – Б. 3–5. 


11 

Download 220.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling