Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 254 Kb.
bet9/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

Зоҳир сўзи 345-ғазалда пайдо маъносида ишлатилган. Пайдо сўзи бўлмоқ кўмакчи феъли билан бирга қўлланганлиги туфайли ўтган замон феълининг анъанавий шаклини ҳосил қилган:
عصاسيدور كليمالاه كويا ايا هجر نواي
يشيدا كلكنكا بولدي ظاهر معجزلاركه بو
Навоий ҳажр аё гўё калимуллоҳ асосидир,
Бу мўжизаларга зоҳир бўлди гуллаган ёшида.
Шу ғазалда ظاهر сўзи яна айнан аслий сифат вазифасида келган:
خطلار عيان سرشكيم غميدين كل اول ايرور
ياشيمدا كلرنك بولور كيم ظاهر موج حباب
Эрур ул гул ғамидин сиришким аён хатлар,
Ҳубоби мавж зоҳирким бўлур гулранг ёшимда.
Бу ўринда бўлур боғламаси алоҳида вазифани бажариб келгани сабабли зоҳир ва бўлур сўзлари орасига -ки боғловчиси киритилган ва зоҳир сўзини айнан, равшан, ойдек, аён маъноларида қабул этилса хато бўлмайди. Яна шу ғазалда зоҳир сўзи ошкора маъносида бирикиб, сифат вазифасини бажарган. Алишер Навоий бир ғазалнинг уч ўринда зоҳир сўзини такрор ишлатганига қарамай, ҳар бир байтда унинг янги бир маънода жилваланиши юзага келади. Бунинг исботи учун мазкур байтда зоҳир сўзи ёруғ, ярқироқ, порлоқ маъноларида келганини эслаш кифоя.
Хуллас, Алишер Навоий ҳассос сўз санъаткори сифатида бир сўзнинг турфа кўринишларига мурожаат қилади ва бу билан сўз маъноларини муайян матнга монанд пайвандлаб боради. ظهور ظاهر ва اظهار сўзларининг маъно товланишларини, албатта, бир-икки байт доирасида кўрсатиб бериш мушкул.
3-бобнинг иккинчи фасли “Илк девон”даги арабча ўзлашмаларнинг Алишер Навоий бадиий маҳоратини белгилашдаги ўрни масаласига бағишланган. Алишер Навоийнинг “Илк девон”ига киритилган турли жанрдаги манзумаларга назар ташланса, шоир бадиий асарнинг ана шу унсурларини кўпроқ арабизмлар воситасида юзага чиқарганини кузатиш мумкин. Ундаги ғазалларда инсоннинг инсонга, табиатга, жамиятга ва илоҳиётга алоқадорлиги акс эттирилади. Шоир унда асрлар давомида шаклланиб келган анъанавий образ ва бадиий воситаларни қўллайди. Айни чоғда, ижодкорнинг тафаккур меваси сифатида янги тимсоллар ҳамда бадиий тасвир воситалари майдонга келади. Булардан ташқари, шоир маҳорати туфайли анъанавий тимсол ҳамда тасвир воситаларига янгича маъно юкланади.
“Илк девон”даги ғазаллар ҳақида сўз борганда, бир қатор образларнинг аввал араб, кейин форс-тожик, ва ниҳоят, туркий шеъриятда намоён бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим. Жумладан, Қуръони Карим, бошқа диний манбалар, халқ ижодиётига хос поэтик унсурлар, самовий жисмлар, маъданлар ва табиат билан боғлиқ бир қатор тимсоллар фикримизни тасдиқлайди.
Поэтик тимсолларнинг бадиий аҳамияти ва лисоний қимматини англаш учун уларнинг такомили, тадрижини билмоқ лозим. Масалан, ташбеҳ яратишда шоир мушаббаҳ учун турли хил мушаббаҳ биҳилар излайди. Шу жараёнда беихтиёр тилдаги муайян бир поэтик образга муқобил бўлган сўзларни топиш ва матнга олиб киришга ҳаракат қилади. Айтайлик, маъшуқанинг зулфи, қоши, кўзи, киприги, қабоғи, холи, ёноғи, оғзи, лаби, тиши, энгаги, сочи каби унсурлар учун ташбеҳлар ахтарилади. Бунда туркий тил бисотида мавжуд бўлган анъанавий мушаббаҳ биҳилар ёки араб-форс тилидан ўзлашган шундай воситаларга мурожаат қилинади. Натижада, шоир икки нарсадан ўзини халос этади. Биринчидан, оддий такрордан халос бўлади, иккинчидан, поэтик тимсолнинг якранг бўлиб қолишидан ўзини сақлайди. Шу маънода Алишер Навоий анъанавий тимсолларга мумкин қадар янгича маъно юклашга, уларни жозибадор қилишга ҳаракат қилган. Масалан, бир ғазалида:
يوزي آليدا كول نظار قلديم خوب إيماس أنكا
قد قامتنغا باقديم سروغا مرغوب إيماس أنكا
Юзи олида гул наззора қилдим хўб эмас анга,
Қад-қоматинға боқдим сарвға марғуб эмас анга.
дер экан, наззора ва марғуб арабизмлари орқали маъшуқанинг юзи ҳамда қоматини таъсирчан ифодалашни ният қилган. Аслида, мазкур байтда арабий сўзлар олдидаги бошқа поэтизмлар алоҳида хусусият касб этган. Лекин наззора қилмоқ феълидаги наззора арабизмининг юзга алоқаси у қадар мустаҳкам бўлмаса-да, ошиқнинг маъшуқага мурожаатида бир қадар аҳамият касб этади. Юз сўзидан кейин келган олида (бу сўз туркий) сўзини ийҳом сифатида қабул қилиш керак. Негаки, мазкур восита икки маънога ишора қилади: олдида ва қизилида. Шунга кўра, наззора сўзи поэтик тимсол даражасига кўтарила олган. Бошқа бир байтда Навоий ошиқ ҳолатини арабий сўзлар ёрдамида ифодалар экан, шу жараёнда маъшуқанинг гўзал сиймосига урғу беради:
بولب مين يارغا طالب و لكن هورغا ذاهد
مين إستامسمين كيم منكا مطلوب إيماس
Бўлиб мен ёрға толиб ва лекин ҳурға зоҳид,
Мен истамасмен ким манга матлуб эмас.,
Ёки:
مين جفا هر لهظا كورسم هر طرف أول بير طرف
كيم ييتار جانا أوجون جانمكا هجراندن جفا
Мен жафо ҳар лаҳза кўрсам ҳар тараф ул бир тараф,
Ким етар жоно учун жонимга ҳижрондин жафо.
Мазкур байтларда ҳам асосий эътибор маъшуқага қаратилган. Лекин шу ҳолатда ҳам ошиқнинг ишқдан чеккан изтиробу соғинчлари бир қадар кучли намоён бўлгандек таассурот уйғонади. Байтлардаги толиб, ҳур, зоҳид, матлуб, жафо, тараф, жоно, ҳижрон каби арабизмлар ошиқнинг ишқдаги ҳолатини ҳам мажозий, ҳам илоҳий йўсинда ёритиб беришга хизмат қилади. Жон ва жонон, талаб ва матлуб арабий сўзлари асосдошлиги билан ажралиб туради ва байтларда улар иштиқоқ санъатини ҳосил қилиб, алоҳида поэтик тимсоллар даражасига кўтарилади.
Бир ўзакли арабий сўзлардан Алишер Навоий “Илк девон”ида иштиқоқ санъати яратган. Масалан, тубанда ҳавола этилаётган байтда қўлланган субҳидам, субуҳин ва субҳ сўзлари ўзакдошлиги билан ажралиб туради. Лекин навиъ сўзининг ўзакдоши учрамайди:
إي هوش إول كيم صبحدام جان سوبوحون نوع أيت
مست بولغاي أنينك حالكا قلغايلار صبح
Эй, хуш улким, субҳидам жон субуҳун навиъ айт,
Маст бўлғай онинг ҳолига қилғайлар субҳ.
Ана шу байтдаги навиъ сўзи алоҳида поэтик восита сифатида шоир демоқчи бўлган фикрнинг юқори даражада юзага чиқишига туртки беради. Бошқа бир ўринда Алишер Навоий Масиҳ, руҳ, маълум сўзларини шундай шаклларда қўллашга ҳаракат қилади. Натижада шоир қўллаган арабизмлар муайян бир матнда маъно жилваланишига алоқадор куч ва қудрати билан намоён бўлади. Яна бир байтга мурожаат қилайлик:
طفلديك كيم غونجا آجغاي قلمادينك إي بغريتاش
حاترنكني جامي كونكلوم بريشان قلمادينك
Тифлдек ким ғунча очғай қилмадинг, эй бағритош,
Хотирингни жами кўнглум паришон қилмадинг.
Мазкур байтдаги тифл, хотир, жам, кўнгул сингари поэтик тимсоллар араб тилига дахлдор. Айримлари исмларнинг ўзакдошлари бўлса, хотир каби бир ўзакли шаклларда ўзбек тилига ўзлашган. Бу каби ўзлашмалар маълум бир байтда ўзига хос поэтик вазифа бажаради.
Умуман олганда, Навоий дунёвий ғазалларида мажозий ишқни тасвирлаш учун турли поэтизмларга мурожаат этади. Уларнинг аксарияти араб тилидан ўзлашган. Алишер Навоий образлиликни таъминлаш мақсадида маъшуқанинг бевафолиги, нописандлиги, ошиқнинг турфа ҳолатга тушувига сабабкорлигини арабий калималар орқали ифодалайди
يوزو تليدامي نيجا لطافت بولور إيرميش
قاش و كوزيدا مونجا هم آفات بولور إيرميش
Юзу тилидаму неча латофат бўлур эрмиш,
Қошу кўзида мунча ҳам офат бўлур эрмиш.
Байтга эътибор қилинганда, дунёвий маъшуқанинг ҳусну жамоли ҳамда уларга дахлдор аъзолар васф этилаётганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бунда тана аъзолари туркий сўзлар воситасида баён қилинмоқда. Шу билан бирга латофат ва офат арабизмлари шоирнинг бадиий ниятини рўёбга чиқаришда ўзига хос вазифани бажармоқда. Натижада туркий ва арабий калималарнинг маъновий жиҳатдан бир-бири билан уйғунлашиб кетишига йўл очилганки, бу ўзига хос ва мос бўлган образ ва образлиликнинг юзага чиқишига олиб келган. Бундай ижодий ёндашув Навоийнинг поэтик маҳоратидан далолат беради.
“Илк девон”даги арабизмлар турли хил бадиий-тасвирий воситаларнинг юзага чиқишига имкон берган. Навоий маълум жараёнлар тасвирида мазмун тақозоси билан ана шундай бадиий санъатлар яратган. Қуйидаги байтга назар ташланса, арабизмлар воситасида таносуб ва тазод санъатлари ҳосил қилинганлигини кузатиш мумкин:
كونكولكا يوز تومان نيش أوروبان حجران قيليب ناله
وصالينك نوشيدن أول زهملار هر كون سالغاي
Кўнгулга юз тумон ниш урубон ҳижрон қилиб нола,
Висолинг нўшидин ул захмлар ҳар кун солғай.

Мазкур байтда ҳижрон ва висол сўзлари анъанавий тазод саналади. Лекин Навоий ҳижрон сўзидан аввал кўнгулга юз туман ниш ураётган ҳолатни тасвирлар экан, арабий сўз ўзининг илк маъносидан кучлироқ, таъсирчанроқ маъно ҳосил қилаётганини англаш мумкин. Кейинги мисрадаги заҳмлар арабизми эса ана шу ҳижроннинг интиҳоси сифатида алоҳида маъно ташиган. Бу сўз ошиқнинг ҳижрондан эзилган ҳолатига ишора қилади.
مست جيقيب دايردن إول موغبجا
توبراقا سالدي يانا إسلام أرا
Маст чиқиб дайрдин ул муғбача,
Тупроққа солди яна Ислом аро.
Байтдаги маст, дайр, муғбача ғайриисломий ифодалардир. Шунга кўра, кейинги мисрадаги ислом арабизми билан қарама-қаршиликни содир қилади. Лекин байтнинг умуммазмунида бу хил зиддият кўринмайди. Аслида, поэтик тимсоллар ана шу қарама-қаршиликлар замирида ўзининг барча имкониятларини тўлиқ намоён қилишга, шоир бадиий ниятини янада аниқроқ юзага чиқариш мақсадида матнга олиб кирилади.
“Илк девон”даги поэтик образлар анъанавийлигига қарамасдан, кўп ҳолларда ўз маъно-моҳияти ва имкониятининг янгилиги билан эътиборни тортади. Шоир шеъриятидаги поэтик образларнинг адабий-бадиий ва тарихий аҳамиятини чуқурроқ англаш учун уларни маълум тизимга солиш ва алоҳида луғатини барпо қилиш зарурияти туғилади. Негаки, юқоридаги ўринларда “Илк девон”да учрайдиган арабий поэтик образларнинг зоҳирий ва ботиний қирраларини очишда, семантик моҳиятини тушунишда шу йўлнинг тўғри эканлиги аён бўлди.


Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling