Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 254 Kb.
bet6/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

Кўнгул ҳажр илгининг ҳар тоғидан ҳар ён ҳарош ўлғон,
Қулоқ солсанг эрур зоҳир фиғон ичра қарошимда.
(121а -бет)
Байтда за:ҳир сўзи аён маъносида қўлланган ва бир очиқ чўзиқ ҳамда бир ёпиқ чўзиқ ҳижодан таркиб топган. Шу боисдан унинг умумтуркий лексикада мавжуд бўлган пайдо, пайдо бўлмоқ, ошкор, ошкора, ошкора бўлмоқ, очиқ сингари муқобиллари билан алмаштириш имконияти йўқ. Чунки: 1) келтирилган муқобиллар матнда зоҳир сўзининг маъносини тўлиқ ифодалай олмайди; 2) зоҳир арабий поэтизм. Келтирилган муқобиллар шу поэтизм юзага келтирган ҳиссийлик, тасвирийлик ва образлилик ўрнини боса олмайди.
Шу бобнинг иккинчи фасли “Илк девон”даги арабизмларнинг лексик-семантик гуруҳлари” деб номланади. Тилимиз ўз сўзлари билан бир қаторда бошқа тиллардан ўзлашиб кетган сўзларга бойлиги билан ҳам ажралиб туради.
Ўзбек адабий тилининг тарихий тараққиёт даврларига назар ташланса, ўзга сўзлар турли даврларда турли ижтимоий сабаблар билан кириб келган. Ўзбек тилига ўзлашган сўзлар икки омил билан луғат бойлигидан мустаҳкам ўрин эгаллаган: сўзлашув тили ва китобий тил орқали. Адабий тилимизга арабча сўзлар кўпроқ китобий тил, қисман оғзаки нутқ орқали кирган.9
Маълумки, лексема тил жамият аъзолари онгида бошқа лексема билан ўхшашлик қатори (парадигмалар) ҳосил қилган ҳолда воқеланади. Дейлик, араб тилидан ўзлашган аёл лексемаси бир томондан, фарзанд, оила сингари, иккинчидан, халқ, жамият каби лексемалар билан парадигма ҳосил қилади. Парадигмадаги бир аъзонинг моҳияти унинг парадигмадош бошқа аъзоси (қад, хола, низо, садо)нинг моҳиятига қиёсан олинади, унга муносабатда бўлади. Лисоний бирликлар орасидаги бундай бир-бирига боғлиқлик ассоциатив муносабат ҳисобланади. Айни чоғда, синтагматик муносабатлар ҳам борки, сўз-шаклнинг асос моҳияти шу муносабатлар жараёнида аниқ намоён бўлади.
Таъкидлаш жоизки, поэтик лексикадан ўрин олган баъзи арабизмларнинг маъноларини луғат ёрдамида англаш мумкин. Қуйидаги мисоллар иккала ҳолатнинг ҳам амалда эканлигини тасдиқлай олади.

  1. Ҳам сўзлашув тилида, ҳам бадиий адабиёт тилида муштарак қўлланган, бошқача айтганда, ҳозирги ўзбек тилида тушунилиши қийин бўлмаган арабизмлар: айб, изтироб, сифат, олам, дуо, шараф, ҳажр, васл, адо, ошиқ, ишқ, ҳожат, таҳсин, руҳ, оллоҳ, назар, ҳайрат, махлуқот, инсон, раҳмат каби.

  2. “Илк девон”да форсий аффикслар қўшиб ҳосил қилинган лексемалар ҳам қисман учрайдики, уларнинг маънолари ҳам тушунарлидир: барқарор, ножинс, мададкор, ҳарнав, дарҳол сингари сўзлар.

  3. “Илк девон”да қўшма феъл шаклида қўлланган, нисбатан осон англашиладиган зоҳир айламоқ, маҳв этмоқ, адолат айламоқ, насиҳат қилмоқ, анжум қилмоқ, зулм айламоқ, халқ айламоқ, мил эрмиш, товул эрмиш, изҳор қилмоқ, хаёл этмоқ сингари дастлабки компоненти арабча лексемалар ҳам анчагина учрайди.

  4. “Илк девон”даги яна бир гуруҳ арабизмлар ҳозирги ўзбек тили луғат таркибидан ўрин олмаган бўлса ҳам, Навоийнинг сўз қўллаш маҳорати туфайли муайян бир байт ёки мисранинг поэтик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган. Булар сирасига: ихтисоб – тўлдирмоқ, жунун – телба, миръот – кўзгу, ойна, кавкаб – юлдуз, маъдуд – саноқли, нисфи – ярми, маҳв – яширин, маҳфар– қоровул, фурқат– айрилиқ, маҳшар– қиёмат, аҳмар– хусумат, тулуъ– чиқмоқ, маҳфуз – сақланган, наззора – қараган, важҳ – сабаб, таън – сингмоқ, суқмоқ, маъдум – баҳосиз, асфар – сариқ, тамаъ – ташна, афзун – ортиқ, шақиқ – ёрилиш, ахмар – қизил, анфос – нафаслар, маҳзур – шайдо, такаллум – сўзламоқ кабиларни ва шунга ўхшаш яна юзлаб сўзларни киритиш мумкин.

Келтирилган арабий сўзлар маъно жиҳатидан турли-туман бўлса-да, Алишер Навоийнинг муайян сўзга жиддий муносабати туфайли, маълум бир образнинг шаклланиши ҳамда айтилмоқчи бўлган фикрнинг тўлақонли чиқишида алоҳида аҳамият касб эта олган. Масалан, ﺃﺤﻣﺭ аҳмар сўзининг луғавий маъноси қизил, حمرا ҳамро сўзи ﺃﺤﻣﺭ ахмар сўзи луғавий маъноси билан семантик алоқадор. Чунки иккаласи ҳам ﺤﻣﺭ ўзагидан ясалган. Масалан: ﺤﻣﺭ – ҳаммара II бобдан ясалган бўлиб, қизилга бўямоқ маъносини билдиради10.
Алишер Навоий ﺍﺨﺗﺭ ахтар сўзини “Илк девон” ва бошқа асарларида ахтари тобноктобланувчи юлдуз, ахтари пуртоб – ўта тобланувчи юлдуз, ахтари саъд – бахт юлдузи, ахтар қаро бўлмоқ – бахтсизликка йўлиқмоқ, ахтари жаҳон тоб – жаҳонга тоб берувчи юлдуз, порловчи юлдуз каби турли хил шаклларда ишлатган. Бундай ҳолат сўзлар семантик алоқадорлигининг бир кўриниши сифатида намоён бўлганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, ﺍﻨﻮﺭ а:нвар сўзи матнда нурлар, равшанликлар, ёруғликлар маъноларида учрайди. “Илк девон”нинг 135-ғазалида ﺍﻨﻮﺭ анвар сўзи нурлар маъносида қўлланган:
ﺘﺎﺒﻳﺭﻯ ﻜﻮﻨﮕﻟﻭﻡ ﺍﻮﻠﻮﺏ ﮔﻮﻠﺷﻧﻭﺍﺭ
ﻜﻮﺯﮔﻪ ﺸﻬﻀﺎﺩﻩ ﻴﻮﺯﻴﺪﻴﻥ ﺍﻨﻮﺍﺭ

Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling