Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Download 254 Kb.
bet4/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг тавсифий қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрганилиш даражаси, илмий янгилиги, мақсад ва вазифалари, тадқиқот манбаи, назарий-илмий аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Алишер Навоий асарлари тилининг у ёки бу хусусиятларини тадқиқ этиш ҳамда ўзбек тилида арабизмларнинг ўрнини аниқлашга қаратилган ишлар қисқача таҳлил этилди.
Диссертациянинг 1-боби “Бадиий сўз ва арабча ўзлашмалар” деб номланиб, унинг биринчи фасли арабизмларнинг бадиий матндаги серқирралиги масаласига бағишланган. “Илк девон”даги арабизмларнинг семантикасини кўрсатиш билан бирга, уларнинг миқдорини аниқлаб чиқиш вазифаси ҳам тадқиқот марказида туради. Натижада буюк шоирнинг “Илк девон”да қўллаган арабизмларнинг миқдори аниқлаштирилди.
Тадқиқотда “Илк девон”дан камида икки ёки уч марта қўлланган арабизмлар танланди. Бунинг учта сабаби бор. Биринчидан, матнда бир марта учрайдиган сўзлар, асосан, бир маъноси билан ажралиб туради. Тўғри, шундай поэтизмлар борки, улар бир марта ишлатилганининг ўзидаёқ зоҳирий маъносидан ташқари шоир нияти билан боғлиқ бўлган ботиний маънога ҳам ишора қилиши мумкин. Бинобарин, бир марта ишлатилган поэтизмни ҳам семантик томондан эътиборда тутиш зарурияти пайдо бўлади. Қолаверса, бу поэтизм ёндош луғавий бирликларнинг маъносини хусусийлаштиришда ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Иккинчидан, матнда бир марта учрайдиган ҳамма арабизмларнинг маъно хусусиятларини таҳлил этиб чиқишнинг имконияти йўқ. Учинчидан, девонда кўп марта учрайдиган ишқ, ошиқ, маъшуқа, васл, ҳажр, ҳижрон, лафз, алфоз, кўнгил сингари сўзларни лексик-семантик жиҳатдан таҳлил этишнинг алоҳида усуллари ишлаб чиқилса, ўз-ўзидан бошқа арабизмларнинг маъно таркиби ва хусусиятларини ҳам таҳлил қилиш имкони туғилади. Шуларни назарда тутган ҳолда, тадқиқотда девонда кўп ишлатилган арабизмларнинг маъно қирраларини ёритиш тамойили асос қилиб олинди.
Асардаги арабча сўзларнинг катта миқдорини от туркумига мансуб сўзлар ташкил қилади. Феъл, сифатга тегишли сўзларнинг миқдори от туркумидан анча кам бўлса-да, равиш, олмош, қисман сон туркумига дахлдор бирликлардан кўпроқдир. “Илк девон”да арабий сифатдошларнинг кўп ишлатилиши кузатилди. Ишда, биринчи галда, от туркумига тегишли арабизмларнинг турли шаклларини таҳлил қилиш олдинги режага олиб чиқилиб, улардан бошқа сўз туркумларига тегишли сўзларни юзага келтириш омиллари ўрганилди. Чунки “Илк девон”да жуда кўп қўшма феъллар от + кўмакчи феъл қолипидаги қурилмадан ташкил топган. Уларнинг етакчи компоненти араб тилига тегишли от, иккинчи компоненти эса соф туркий – кўмакчи феъл (қилмоқ, бўлмоқ, айламоқ, этмоқ сингари) ҳисобланади. Бундан ташқари, яна бир қатор ясама отларнинг асос компоненти арабча, ясовчи морфема эса ўзбек тилга тегишлидир. “Илк девон”да от туркуми билан боғлиқ сўзлар миқдорининг бу қадар кўп бўлиши унинг наҳвий унсурлар орасида алоҳида аҳамият касб этганлигини кўрсатади.
Таҳлил натижасида от туркумига оид арабизмлар алоҳида ғазал ёки рубоийда, ёхуд маълум бир байтда уюштирувчилик вазифасини бажарганлиги маълум бўлди. Улар наҳвий талабларга кўра, янги асос ёки синтактик шакл ясовчилар, ўзбек тилига хос луғавий шакл ясовчи морфемалар билан биргаликда қўлланган. Масалан, девоннинг 66а –саҳифасидаги 7 байтли ғазалда 42 та арабча сўз ишлатилган бўлса, шулардан алфоз (лафзлар) сўзи радиф сифатида 8 марта, лафз 2 марта, шамъ 5 марта, ишқ турли хил грамматик шаклларда 3 марта, ақл 2 марта, аҳл, ажаб, машъал, муҳаббат, раҳм, субҳ, замона, мажнун, ҳажр, қотил сингари сўзлар бир мартадан қўлланган. Буларнинг барчаси от туркумига мансуб. Биргина ишқ сўзи ишқим, ишқини, ишқингда сингари шаклларида қўлланган.
“Илк девон”да от туркумига тегишли арабизмларни маъно хусусиятларидан келиб чиқиб қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
1) турдош отлар: аҳл, айш, барқ, висол, дол, жазба, зуҳр, ийд, килк, лаъл, мурод, назм, олам, раҳим, сабр, тоат, унсур, фироқ, халқ, шамъ, қабр, қалб, ҳилол;
2) атоқли отлар: Али, Муҳаммад, Исо, Мусо, Нуҳ, Сулаймон, Билқийс, Суруш ва бошқалар;
3) аниқ отлар: соат, қаср, кавкаб, тифл (бола), жисм, жамол, сабо, қотил, қалам, муаллиф, қадаҳ, ҳусн, шуъла;
4) мавҳум отлар: ишқ, кўнгул, эътибор, дуо, фано, зоҳир, шукур, илтижо, умр, хотир, вафо, жафо, инкор, афсун, кофир, куфр, ҳажр, ҳижрон, васл, висол, ақл, раҳмат, ғазаб, фурқат, ҳосил ва б.
5) “Илк девон”да -лик (-лиғ, -лиқ) қўшимчаси билан ясалган отлар ҳам учрайди: мусулмонлиғ, кофирлиғ каби;
6) араб тилига тегишли отларнинг ўзбек тилидаги луғавий маъноси кўпроқ феълнинг ҳаракат номига яқин туради. Ҳаракат номи шакллари араб тили морфологиясида исм сифатида эътироф этилгани боис от туркуми таркибига қўшилди.
“Илк девон”да сифат туркумига оид луғавий бирликлар ҳам учрайди: абад – абадий, доимий, абтар – бахтсиз, бузуқ, абус – хунук, бадбашара, адно – тубан, озгина, ажаб – қизиқ, таажжуб, азим – улуғ, катта, азрақ – кўк тусли, яшил, азфар – тоза, холис, азҳар – очиқ, порлоқ, алан – очиқ, ошкор, аён, аён – очиқ, ошкор, алтаф – мулойим, нозик, латиф, анва:р – нурли, равшан, асир – тутқин, асир – олий, баланд, асфа:р – сариқ, сап-сариқ, асға:р – кичик, жуда кичик, ашра:ф – шарофатли, зотли, энг шарафли; байза: – оқ, бард – совуқ, басир – сезгир, бакий – йиғлоқи, боҳир – равшан, вазиъ – паст, тубан, да:ҳил – дахлдор, тегишли, жабба:р – қудратли, азамат, жаҳр– очиқ, ошкора, жозиб – жозибали, жофий – жафокор, жуну:н – савдойи ва б.
“Илк девон”да истифода қилинган сифат туркумига оид луғавий бирликлар бошқа бир сўзнинг аниқловчиси вазифасини бажаради.
“Илк девон”да содда феъл, равиш, олмош, модал ва ундов сўз туркумларига оид арабизмлар кам учрайди.
“Илк девон”да арабча асосдан ясалган арабча+форсча қолипидаги сўзлар ҳам мавжуд: айбгўй – чақимчи, ёмонловчи, айбжўй – камситувчи, айшгузун – яхши кун кечирувчи, аламангиз – алам қўзғатувчи, анбарафшон – анбар сочувчи, анбарин – хушбўй, анжумансоз – мажлис қурувчи, арақнок – терлаган, аҳзарваш – яшилтоб, аҳзарпўшяшил кийган, ақлжудо – ақл олувчи, баложў – фитна солувчи, балокаш – жафокаш, барқваш – яшиндай, барқосо – жуда тез, дурпош – дур сочувчи, жавҳардор – жилвали, жилвагоҳ – кўриниш жойи, жинонваш – жаннатга ўхшаш, завқнок – завқли ва б.
Девонда бе-, но-, ҳам- каби префикслардан ҳам фойдаланилган: беважҳ – бесабаб, бевуқуф – хабарсиз, бежазб – жозибасиз, беиноят – марҳаматсиз, бемадор – дармонсиз, бемисл – ўхшашсиз, бемурувват – марҳаматсиз, номахсур – чексиз, норизо – норизо, номавзун – келишмаган, хушмақол – ширин сўз, хушҳа:л – шод.
Шу бобнинг иккинчи фасли “Арабча ўзлашмаларнинг бадиий матндаги ўрни ва “Илк девон”да қўлланиши” деб номланади. Материални таҳлил этиш натижасида девонда қўлланган арабизмларнинг наҳвий хусусиятлари уларнинг айни луғавий маънолари замирида ойдинлашганлиги маълум бўлди. Бундай ҳолат муайян бир туркумга мансуб сўзнинг генеологик ва семантик хусусиятлари бирикма таркибида аниқроқ намоён бўлишини кўрсатади. Чунки сўз ёлғиз ҳолатда умумий маъно ифодаласа, бирикма ёхуд изофавий бирлик таркибида хусусийроқ маъно ифодалайди. Масалан, барқ сўзининг муайян матнда қандай маъно англатишини аниқлаш учун бирикма ёки изофавий занжирдаги луғавий маъносига эътиборни қаратиш зарур. Масалан, барқи жаҳонсўз изофаси “жаҳонни куйдирувчи чақмоқ” маъносини англатади. У мажозий маънода ҳам келиши мумкин. Бунда маъшуқанинг ҳусни, ситамкорлиги ва ошиқнинг кайфияти билан боғлиқ маъно юзага келади. Демак, барқ сўзи поэтизм сифатида поэтик ифода ҳосил қилишга хизмат этади. Қуйидаги байтда барқи рахшон поэтизм сифатида алоҳида таъсирчанлик ҳосил қилганлигини кузатиш мумкин:

Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling