Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 254 Kb.
bet2/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек тилшунослигида улуғ мутафаккир Алишер Навоий тилини ўрганишга бағишланган қатор ишлар мавжуд. А.К.Боровков, А.М.Шчербак, Олим Усмон, Х.Дониёров, А.Рустамов, Э.Фозилов, Б.Бафоев, С.Аширбоев, А.Каримов, З.Ҳамидов, И.Носиров, З.Исҳоқова, А.Нишонов, Ҳ.Жўраев ва бошқаларнинг3 тадқиқотларида Алишер Навоий асарлари тилининг ўзига хос хусусиятлари турли аспектларда таҳлил этилган.
Шунга қарамай, Алишер Навоий асарларида, хусусан, “Илк девон”да арабизмлар батафсил ўрганилган, деб бўлмайди. Мазкур асарда арабизмлар шоир маҳоратини намоён этишга хизмат қилганки, у масала мазкур ишимизда ўзининг ечимини топади, деб ўйлаймиз.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот мавзуси Қўқон Давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедрасининг “Ўзбек ёзма ёдгорликлари тили” мавзусидаги истиқболли режасига киради.
Тадқиқот мақсади. Тадқиқотнинг асосий мақсади “Илк девон”даги арабизмлар лексик-семантик аспектда тадқиқ этиш.
Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот мақсадига эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш кўзда тутилган:
– “Илк девон”да қўлланган арабизмларни статистик жиҳатдан ўрганиш;
– арабизмларни вазнлар бўйича тасниф қилиш;
– арабизмларни мавзу гуруҳларига ажратиш;
– арабизмларнинг семантик хусусиятларини кўрсатиш;
– уч ўзакли арабизмларни таҳлил қилиш;
– арабизмлар воситасида ҳосил қилинган бадиий санъатларни ўрганиш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Тадқиқот манбаи сифатида “Илк девон” танланди. Ишда унинг 1968 йилдаги факсимил нашридан фойдаланилди.
Тадқиқот методлари. Ишда “Илк девон”даги арабизмлар лексик-семантик жиҳатдан таҳлил қилишда тарихий-қиёсий усулдан фойдаланилди, илмий объективлик ва тизимлиликка амал қилинди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
1. Арабизмларни статистик жиҳатдан ўрганиш
2. Арабизмлардаги вазнларни аниқлаш
3. Арабизмларни мавзу гуруҳи бўйича ўрганиш
4. Арабизмларни семантик жиҳатдан таҳлил қилиш
5. Арабизмлар воситасида ҳосил қилинган бадиий санъатларни ўрганиш.

Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling