Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 254 Kb.
bet3/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

Тадқиқотнинг илмий янгилиги. “Илк девон”даги арабизмлар лексик-семантик жиҳатдан илк бор монографик планда ўрганилди. Тадқиқотда яна қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– “Илк девон” лексикаси статистик жиҳатдан ўрганилди. Жами қайтариқлари билан 49160 та сўздан 6700 та туркий, 10040 та форс-тожик, 32060 та арабизмлар борлиги аникланди;
– арабизмларнинг 16 мавзу гуруҳлари аниқланди;
– арабизмларнинг 8 вазни аниқланди;
– арабизмларнинг семантик хусусиятлари ўрганилди;
– уч ўзакли арабизмлар таҳлил қилинди;
– арабизмлар воситасида ҳосил қилинган бадиий санъатлар таҳлил қилинди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот ва унинг материалларидан олий таълим муассасаларининг ўзбек филологияси таълими йўналишида фойдаланиш мумкин. Хусусан, XV аср адабий тилини ўрганиш бўйича ўқув дастурлари тузиш, илмий-амалий машғулотлар, махсус курслар олиб бориш, ўқув қўлланмалари яратиш каби мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссератция натижаларидан олий ўқув юртларининг бакалавриат ҳамда магистратура босқичи талабаларига ўзбек тили тарихи фанининг XV аср адабий тилини ўрганиш қисмига жорий этилмоқда.
Тадқиқотнинг синовдан ўтиши. Диссертация мавзуси юзасидан “Талабаларнинг таълим жараёнида мустақил фикрлашни ўргатишнинг педагогик-психологик асослари” (Наманган, 2005), “Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳақида педагогика институтларида ўзбек тили ва адабиёти фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари” (Қўқон, 2006), Қўқон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиларининг анъанавий илмий-амалий анжуманларида (Қўқон, 2010) маърузалар қилинган.
Диссертация Қўқон давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедраси йиғилишида ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг асосий мазмуни 9 та илмий мақола, жумладан, Мödern Türklük Araştırmaları Dergisi (Туркия, 2010. №7) хориж электрон журналида акс этган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. Умумий хажми 192 бет.



Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling