Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 254 Kb.
bet8/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117

Ки, кўзларимни ёрутсун бу барқи раҳмонинг.
Семантик алоқадорлик, шубҳасиз, кўзларимни ёрутсун бирикмаси орқали юзага чиқмоқда.
Хуллас, арабизмлар “Илк девон”да аниқ вазифани бажарган ва бунда муаллиф салоҳиятининг айрим жиҳатларини намоён қилган.
Диссертациянинг учинчи боби “Илк девон”даги арабизмларнинг лексик-семантик хусусиятлари” деб номланиб, унинг биринчи фасли уч ўзакли арабизмларнинг маънолари талқинига бағишланган. Алишер Навоийнинг “Илк девон”идаги арабизмларнинг семантикаси ҳақида сўз борганда, муайян бир арабий лафзнинг денотатив ёхуд коннотатив маъносини айни матн парчасидан келиб чиқиб талқин этиш тўғри бўлади. “Илк девон”нинг 24-ғазалида шундай байт бор:
عاقل اي غالبراق ايرور مجنوندين كونكلمكه جنون
انكا ايمس مغلوب بو سوادغه ايلسنك تاقل
Жунун кўнглумга мажнундин эрур ғолиброқ, эй оқил,
Тааққул айласанг саводға бу мағлуб эмас анга.
Ушбу байтдаги жунун, мажнун, ғолиб, оқил, савод, мағлуб каби арабизмларнинг маънолар силсиласидаги ўрни кузатилса, жунун, мажнун сўзларидан бошқа қолган ҳамма арабизмлар денотатив маънода эканлигини пайқаш қийин эмас. Матнда жунун ва мажнун сўзлари маъноси кўчим натижасида коннотатив маъно ифодалайди. Бундай ҳолатни байтдаги сўфиёна маъно билан изоҳлаш мумкин. Ғазалдаги шу маъно ҳисобга олинмаса, жунун ва мажнун нутқий бирликларининг матн парчасидаги маъноси ва ўрнини илғаш қийин бўлади. Ўзаро зиддошлик ҳосил қилган ғолиб ва мағлуб сўзларида ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. “Илк девон”даги 109-ғазалнинг мақтаъида арабизмлар туркий ва форсий сўзлар билан бирлашиб, муайян бир фикрнинг юзага чиқишини таъминлайди.
طلب سرني بو ايله اخلاص استسنك نواي اي
صمد و الاه سنكرادور احد و هوالاه قل
Эй Навоий, истасанг ихлос ила бу сирни талаб,
“Қулҳуваллоҳу аҳад” сўнградур “аллоҳу самад”.
Улар айрим ҳолларда туркий ёхуд форсий муқобили билан алмашиб, поэтик нутқ талабига мувофиқ муайян бир шеърий матнда ўз ўрнини топади. Бирор луғавий бирлик муайян шеърда тасвирланган поэтик воқелик талаби билан маълум бир бирикманинг юзага келишини тақозо этади. Шоирнинг макон ва замонга муносабати арабча давр ёки даҳр сўзининг турли маъно товланишлари ёрдамида акс эттирилганлиги кузатилди. Бунда асосий маъно ташувчи давр сўзигина эмас, балки унинг арабча муқобиллари замон, даҳр сўзларидан ҳам фойдаланилган.
“Илк девон”да ҳижрон мавзуси етакчи ўрин тутган ғазаллар анчагина. Мазкур мавзунинг моҳияти ҳажр – ҳижрон, фироқ, ғурбат каби арабча сўзлар воситасида ифодаланиб, кенг маъно англатилган. Мазкур луғавий бирлик ҳижра:н сўзи (айрилиқнинг куйдирилиши), ҳижрон ўти (айрилиқдан куйиш), ҳижра:н ғами (айрилиқ ғами), да:руйи ҳижран (айрилиқ доруси), ҳажр заҳри (жудолик заққуми), ҳажр тори (айрилиқ ипи), ҳажр шоми (фироқ кечаси), ҳажри аҳбоб (дўстлардан узоқлик кайфияти), ҳажри ғаробат (яқин кишининг ҳажри) каби бирикмалар қуршовида ишлатилган.
Ҳижрон ғояси акс этган бошқа бир байтда ишқ, фурқат, ибтило, шавқ, изтироб каби матнуал маънодошлик ҳосил қилувчи бир қатор сўзлар уйғунлиги мавжудлигини ҳам кузатиш мумкин:
ابتلاسندا هجر تشم بلاسندا فرقت اچم
اضطرابندا شوق اوزيم اضطرابندا عشق تنم
Ичим фурқат балосинда, ташим ҳажр ибтилосинда,
Таним ишқ изтиробинда, ўзим шавқ изтиробинда.
(10ª-варақ).
Байтдаги фурқат сўзи ҳажр сўзи билан маънодошлик ҳосил қилган. Аслида ҳам, маънодошликнинг “функционал аспекти бевосита турли матнларда қўлланиши ва бир-бирини алмаштира олиш ва олмаслигини, бундай алмаштиришлардан юзага келадиган самара уларнинг муаллиф ижодий ва ғоявий ниятининг амалга ошувига хизмати билан аниқланади”.11 Алишер Навоий байтнинг дастлабки мисрасида айрилиқ, ҳижрон маъносидаги қайтариқдан қочиш мақсадида ҳажр, фурқат каби арабий сўзларни муқобил сифатида қўллаган кўринади. Бу, шубҳасиз, шоир адабий маҳоратига тегишли жиҳат, қолаверса, “алоҳида лексик-семантик гуруҳлар сифатида асосан синонимик маънолар асосида боғланган лексик парадигмалар, турли лексик-семантик қаторлар ташкил этиши”12 назарда тутилганда, фикр таъсирчанлигини юзага келтириш учун байт мазмунига монанд сўзлар уйғунлигини таъмин этганлигини сезиш қийин эмас. Ижодкор мазкур байтдаги арабча сўзларни бевосита ишқ маъносини очиб беришга бўйсундира олган, деб ҳисоблаймиз. Ушбу денотатив ва коннотатив маъноси сўзнинг маъно ва вазифаларига эътибор қилинса, байтга бирор-бир луғавий бирлик ўринсиз киритилмаганлиги аён бўлади.
Алишер Навоий ишқ мавзусига кўп мурожаат этган. Ишқ сўзи шеърларда марказлаштирувчилик касб этганидан унинг атрофида асосий ғояни юзага чиқарувчи арабча сўзларнинг ўзига хос силсиласи пайдо бўлган. Фикримизнинг далили учун қуйидаги схемага мурожаат қиламиз:
Б.Бафоевнинг таъкидлашича, Алишер Навоий асарларида кўплаб сўз ва ифодалар ишлатилган экан, уларнинг катта қисмини ишқ сўзи ва унинг маъновий ҳамда шаклий томони билан боғлиқ тушунчалар ташкил этади.13 Биз уни қуйидаги жадвалда кўрсатдик.





Девонда ظاهر зоҳир сўзи кўп учрайди. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да ظهور зуҳ:ур, ظاهر за:ҳир, اظهار изҳа:р сўзларининг маънолари атрофлича изоҳланган.
Зуҳур ظهور ҳаракат номи ҳамда феъл шаклида, ظاهر за:ҳир сўзи от, кўмакчили от, ҳаракат номи, сифат ва феъл шаклида, اظهار изҳа:р эса ҳаракат номи ва феъл шаклида қўлланади. Араб тилида ҳам ҳаракат номи ва масдарда қўлланади.
“Илк девон”да мазкур сўз бир неча ўринларда келади: зуҳур 37 ўринда, зоҳир 56 жойда, изҳор эса 12 марта учрайди. Мазкур сўзлар бир қатор маъноларга ишора қилганидек, барчасини ҳам бир сўз деб қабул қилиш тўғри эмас, зоҳир сўзи 92 марта 256-ғазалда кўринур маъносида, 213-ғазалда мазкур сўз маълум бўлди маъносида қўлланган.

Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling