Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 254 Kb.
bet1/15
Sana11.05.2023
Hajmi254 Kb.
#1453864
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
A.A.Navoiyning \'Ilk devon\'ida arabcha so\'z. 2011. M.To 117




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 811.512.133


ТОЖИБОЕВА МАҲБУБАХОН РАҲИМОВНА


АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “ИЛК ДЕВОН”ИДАГИ АРАБЧА
СЎЗЛАРНИНГ ЛЕКСИК-СЕМАНТИК ТАЛҚИНИ

10.02.01 – ўзбек тили


Филология фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2011
Тадқиқот Қўқон давлат педагогика институти ўзбек адабиёти кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар – филология фанлари доктори, профессор
АШИРБОЕВ Самихон


Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор
УМАРОВ Эргаш Аъзамович
филология фанлари номзоди, доцент
ҚОДИРОВ Муҳаммаджон

Етакчи ташкилот – Андижон давлат университети

Диссертация ҳимояси 2011 йил _______ ойининг____ куни соат ___да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли Фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган кенгашнинг мажлисида ўтказилади.


Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Асосий кутубхонасида танишиш мумкин. (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.)


Автореферат 2011 йил «____» ____________да тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш илмий
котиби, филология фанлари
номзоди Д.ХУДАЙБЕРГАНОВА
ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги. Ўзбек тили тарихини ўрганиш ўзининг узоқ ўтмишига эга бўлса-да, муайян бир асардаги арабизмлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш муаммолигича турибди. Айниқса, Алишер Навоийнинг ўзлашма сўзларга бўлган муносабатини бир асари асосида ўрганиш буюк адиб ижодини янада чуқурроқ ўрганишга ёрдам беради.


Алишер Навоий томонидан “Сўз гуҳарига эрур онча шараф, Ким, бўла олмас анга гавҳар садаф”,1 дея таъриф берилган бўлган сўзларни ўрганиш иши яна давом этиши лозим. Зеро, Алишер Навоий асарлари тилининг хусусиятларини тўлиқ очиш учун режали тадқиқотлар олиб бориш зарур. Зеро, бу бебаҳо меросни замонамиз аҳлига етказиш халқимиз маънавиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Юртбошимиз И.А.Каримов бу ҳақда шундай ёзади: “Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга, аввало, Алишер Навоий асарлари билан кириб келади. Биз бу бебаҳо меросдан халқимизни, айниқса, ёшларимизни қанчалик кўп баҳраманд этсак, миллий маънавиятимизни юксалтиришда, жамиятимизда эзгу инсоний фазилатларни камол топтиришда шунчалик қудратли маърифий қуролга эга бўламиз”.2 Демак, она тилимизнинг барча қирраларини, айниқса, ундаги ўзлашма қатламнинг хусусиятларини қанчалик чуқур ўргансак, ўтмиш меросимизни шунчалик теран англаймиз. Хусусан, Алишер Навоий асарлари тилидаги арабизмларни “Илк девон” асосида ўрганиш бизни Алишер Навоий маънавиятига янада яқинлаштиришга олиб келади. Ушбу тадқиқотда “Илк девон”даги арабизмларнинг лексик ва семантик хусусиятлари ўрганилди. Бу ишнинг долзарблигини кўрсатади.

Download 254 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling