Дидактик компетенция.
- Ўқитиш муҳитини яратиш.
- Мавзу мазмунини ёритишни режалаштириш
- Ўқув жараёнини бошқариш
- Ўқувчиларнинг ютуқлари ва ривожланишларини баҳолаш
- Ўқувчиларга мотивация бериш ва ёрдам кўрсатиш
- Ўқувчилар билимини англаш ва уларни ривожлантириш
Фанлар бўйича компетенцияга эга бўлиш
Таълим сифатини белгиловчи омиллардан бири бу ўқитучининг ўз фани бўйича компетенцияга эга бўлишидир. У педагогик мослашув тизими асосида намоён бўлади:
Илмий билим;
Турли хил фаолиятни бажара олиши (намуна мисол келтира олиши);
Муаммоли вазиятларни самарали ечимини топишда ижодий фаолият асосида ёндашиш;
Жамият ва инсонларга, табиатга ижобий эмоционал муносабатда бўлиш тажрибаси.
Математика фани бўйича:
Математик усуллар, математик тилни аниқлаш алгоритми;
Мустақил билиш фаолияти, математик билим ва услубларни турли хил манбаларни ўзлаштириш орқали мустаҳкамлаш;
Математик саводхонлиги, математика фанини илм-фан оламидаги аҳамиятини ўрнини ўқувчиларга етказа олиши;
Асосланган математик тушунча ва атамаларни ўқувчиларга тушунтириб бериш;
Ўқувчиларга турли хил вазиятларда (ҳаётда учраши мумкин бўлган ҳолатларда) математик билим ва кўникмаларни қўллашга ўргатиш.
Физика фани бўйича:
Физика фани юзасидан дунёда тан олинган илмий кашфиётларни билиш;
Фан бўйича тажриба ва кузатиш, тажриба ишлари натижаларини тушунтира олиш;
Асосий физика фанига доир назария ва тушунчаларни мукаммал билиш;
Замонавий астрономия ва астрофизика, табиат ҳодисларининг асосий ғоялари бўйича тасавурга эга бўлиш
Do'stlaringiz bilan baham: |