Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet39/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйин қоидаси:

  1. Ҳар бир гуруҳга бошлиқ тайинланиши керак.

  2. Гуруҳлар ўзига бирор нарсанинг номини қўйиб олиши лозим. Бу парол бўлади. Масалан: «Юлдуз» ёки «Атиргул».

Шундан сўнг бир гуруҳ майдоннинг бир томо- нида туради. Улар бир-бирларига яқин келиб, ку- раш тушишади. Ҳар ким ўз тенги билан кураша- ди. Бирор бола «енгилдим», деса у ҳолда ўша бола- нинг гуруҳи мағлуб бўлади. Ўйин парол айтилмагу- нича давом этади.
ЛАЙЛИ - МЛЙЛИ
Болалар давра куриб турадилар. Навбатма-нав- бат иккитадан ўртага бола чиқади. Уларнинг кўзи- ни рўмол билан боғлашади. Биттаси: «Лайли», деб шеригини қидиради. Иккинчиси эса: «Аайли бўлса майли», деб ундан қочиб юради. Биринчи бола ик- кинчисининг овозидан фойдаланиб ушлаб олса, ютган бўлади.
ОҚ СУЯК
Бу ўйин қоронғида ёки ой ёруғида ўйналади. Болалар икки гуруҳга бўлиниб, бир томон «йил- қичи», бошқа томон эса «туячи» деб номланади. Иккала томонга бир бола бошчи бўлиб, ҳакам ва- зифасини ўтайди. Ўйин қуйидагича бошланади: ўйин сардори қора молнинг илк-катта бақалоқ суягини олиб бир томонга отади. Йилқичи ва туя- чи суяк отилган томонга қараб чопиб суякни из- лаб кетади. Қайси гуруҳ суякни топиб олса, «йил- қичи» ёки «туячи» деб ўйинбошига қараб чопади (55-расм).

Чопиб бораётган гуруҳ- нинг кетидан иккинчи гуруҳ- нинг болалари чопишади, етиб олсалар суякни топиб олган гуруҳ ўйинчилардан суякни олишга ҳаракат қила- дилар. Суяк ўйинбошига ет- гунча ўйин шу тахлитда да- вом этади. Суякни ўйинбо- шига етказган гуруҳ ўйинда ғалаба қилган ҳисобланади.
Мағлуб гуруҳ шартига муво- фиқ, ғолиб чиққан гуруҳнинг талабларини бажаришга мажбур. Ўйинда ҳар бир гуруҳда 5 тадан 10 тагача бола қатнаша олади. Ўйин тамом бўлишида болалар бараиарига:
Уй-уйингга,
Капа кўйингга. Бир хўрозим бор, Қайси бирига? -
дейди ва шу билан ўйин тугайди.
ЗИНА, МИНА, СТОП
Болалар қўл ушлашиб айлана бошлайдилар. Шу
пайт биттаси: «Зина, мина, стоп», дейди. Ҳамма турган жойида қотиб қолиши керак.
Ким қимирлаб кетса, ўша бола ютқазган бўла- ди. У шартга мувофиқ бирор юмуш бажаради. Ўйин шу тариқа давом этаверади.
ЗИМ-ЗИЕ
Бу ўйинда 20 та бола қатнашиши мумкин. Ўйин асосан кеч киргач ўйналади. Болалар икки гуруҳга бўлинадилар. Биринчи гуруҳ ўйин бошланган жой- да қолади. Иккинчи гуруҳ узоқ жойларга қочиб кетади. Биринчи гуруҳ болалари уларни излаб ке- тадилар. Агар уларни иккинчи гуруадаги болалар- нинг ҳаммасини топсалар, яна ўз жойларига қай- тиб келадилар ва энди ўйин алмашиб яширинади- лар.
Яширинган гуруҳ ҳеч топа олмасалар, ўша гуруҳ болалари ҳар кўчадан ўтганда «енгилдик» деб қич- қириб ўтадилар. Ўйин ёз фаслида ўйналади.
«КЎЗА» ЎЙИНИ
Ўйинда болалар сони чегараланмайди. Болалар давра қуриб олиб, копток ўйнайдилар. Агар тўп ерга тушиб кетса, болалар қотиб қоладилар, ким қувласа ё тебранса у «к» бўлди. Яна тебранса «ў», қўшилиб «з» бўлади. Охири кулиб . ё тебраниб «кўза» бўлган бола ўйиндан чиқади.
ҚУВНОҚ ЖАВОБ
Ўйинда қанча бола бўлса ҳам ўйнайверади. Бир бола бошловчи бўлади. Иштирокчилар бир томон- га қатор тизилиб ўтирадилар. Болалар бир-бирла- рига турли-туман қизиқ номлар қўядилар (масалан: қурбақа, маймун, олма ва ҳоказо). Ўйин бошловчи келиб, болаларга савол беради. Масалан: «Сен нима единг?» деб бир боладан сўрайди, болаўзига қўйил- ган номни айтади. У ««қурбақа», дейиши керак. Бо- лалар кулиб юришади. «Сенингўртоғинг ким?» деб сўраса, иккинчи бола: «маймун», дейди. Учинчига: «Нима единг?» деса, бола: «Олма едим!» дейди. Демак, гап мазмунан тўғри келди. Бошловчи ҳамма боладан сўраб бўлгач, кимнинг гапи мазмунига тўғри келса, ўша бола ўйинбоши бўлади. Ўйин шу тариқа давом этади.
ҒОЛИБ
Бу ўйинни 15 ва 20 тага яқин ўғил болалар ўйнашлари мумкин. Бир бола футбол тўпини ерга кўйиб тўп атрофидан айланиб, уни кўриқлаб юра- ди. Қолган болалар эса тўп кўриқловчини ғафлат- да қолдириб, чакқонлик билан тўпни тепиб таш- қарига олиб чиқадилар (бунда кўл тегиши мумкин эмас).
Тўп тепиб, марра-пилладан чиқарилса, ҳамма болалар тўпни тепа бошлайдилар. Тўп кўриқчи бо- лаларни кувиб тўпни ололса, шу тўп билан бола- лардан бирини уриши керак. Агар уролса, тўп тек- кан бола ўйиндан чиқиб туради. Ўйин яна давом этаверади. Ўйин давомида чаққонлик, эпчиллик қилиб, тўпни кўп тепган бола ғолиб ҳисобланади.
БЎЛ ТАЙЁР
«Бўл тайёр» ўйинида болалар икки гуруоуга бўли- ниб, чизиқ орқасида стартга тайёрланиб туради- лар, уларнинг ораларидаги масофа эса 10 метр. Гуруқдаги болалар сони 9 тадан бўлади. Девор та- гига иккита стул кўйилади ва стулларда ҳарфлар туради. Деворга эса тўққизтадан мих қоқилган бўлади. Ҳарфлар картон қоғоуда думалоқ қилиб ёзилган бўлиши керак. Ишора берилиши билан биринчи бола биронта ҳарфни олиб, девордаги михчага илиб келади. Биринчи бола келиб жойига туриши билан, иккинчи бола югуриб бориб, иккин- чи ҳарфни илиб келади. Шу хилда иккала гуруҳ ҳарфларни илиб бўлади. Шу вақтда «Бўл тайёр» деган ёзув чиқиши керак. Сўз қайси гуруҳ томо- нидан тез ва тўғри ёзилган бўлса, шу гуруҳ ғолиб саналади. Ўйин шу тариқа давом этади.
м

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling