Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Диншунослик фанига эҳтиёж юзага келишининг яна бир


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Диншунослик фанига эҳтиёж юзага келишининг яна бир 
сабаби шундаки, собиқ Иттифоқ даврида ўқитилган «Ил­
мий атеизм» курси виждон ва эътиқод эркинлиги таъмин- 
ланган мамлакатда ўз мавқеини йўқотди, диний эътиқодга 
кенг имкониятлар яратилди. Эътиқод эркинлигига ташна халқ 
ичида диний тасаввурларга эҳтиёж ниҳоятда ортди. Аммо бу 
ҳолатдан ўз манфаати йўлида фойдаланиш га уринувчи ёвуз 
кучлар ҳам пайдо бўлди. Дин, унинг таркиби ва вазифаси 
ҳақида деярли тасаввурга эга бўлмаган кишилар, диний са- 
водсихтиклари сабабли, турли маккор сиёсий кучларнинг 
тузоғига илиндилар. Дин ниқоби остида иш кўрувчи манфур 
ва жирканч кимсалар азалий диний қадриятларимизнинг 
тикланишига йўл қўймай, диний билишни жанггарилик ва 
такаббурлик ўзанига буриб юборишга ҳаракат қилдилар.
Бундай ҳаракатларнинг мисоли сифатида Наманган вило- 
ятидаги 1991—1992 йиллар воқеаларини келтиришимиз мум­
кин. У ерда бир гуруҳ унсурлар диний покланиш, азалий ди­
ний қадриятларни тиклаш ниқоби остида мавжуд конс-титу- 
циявий тузумни ўзгартириш, мустақил тараққиёт йўлига кирган 
ёш давлатни диний давлат тараққиёти ўзанига буриб юбо­
ришга ҳаракат қилдилар. Улар халқимизнинг азатий диний
10


қадриятларидан фарқ қилувчи ваҳҳобийлик ғояларини тар­
гиб қилиб, диний билимлардан узоқ кишиларни ҳақиқий 
ислом ниқоби остида ўз таъсир доирасига тортдилар. Улар 
манфур мақсадларини амалга оширишда турли жиноятчи ун- 
сурлардан, жанггари каллакесарлардан фойдаландилар.
2005 йилнинг май ойидаги Андижон воқеалари эса диний 
мутаассиблик ва терроризмнинг ҳақиқий қиёфасини яна бир 
марта намоён қилди. Унинг ташкилотчи ва ишгирокчилари 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling