Оксфорд университети иштирокида Самарқанд шаҳрида
«Имом Бухорий: ҳаёти ва даври» мавзуида халқаро анжуман
ўтказилди. 1994 йил 18 октябрда яна Самарканд шаҳрида ис
лом ил мига катта ҳисса қўшган аллома Хўжа Аҳрор Валий
таваллудининг 590 йиллиги кенг нишонланди. 1995 йилнинг
ноябрида Маҳмуд аз-Замахшарийнинг 920 йиллиги ва Наж
миддин Кубро таваллудининг 850 йиллиги Хоразмнинг Ур
ганч шаҳрида нишонланди. 1998 йил 23 сентябрда муфтий
Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон таваллудининг 90 йилли-
гига бағишланган илмий-амалий анжуман Тошкент шаҳрида
ўтказилди. 1998 йил 23 октябрда эса Имом ал-Бухорий тавал
лудининг 1225 йиллиги Самарканд шаҳрида нишонланди ва
Имом ал-Бухорий мажмуаси очилди. Бу тадбирлар бевосита
Ўзбекисгон Республикаси ҳукуматининг ташаббуси ва қўллаб-
қувватлаши натижасида амалга оширилди.
1998 йилга келиб мамлакатда дин ва диний фаолият шу
қадар кенг қулоч ёзган эдики, эзгу ишлар билан бир қаторда,
ёвуз, қора ниятларни амалга ошириш, мамлакат ҳаётини ди
ний ўзанга буриб юбориш учун шароит яратишга уринишлар
ҳам кўзга ташланиб қолди. Бу ҳолат мантиқан ва тарихан 1991
йил 14 июнда кабул килинган «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг ҳаётдан орқада қолган-
лигини кўрсата бошлади. Шу боис 1998 йил 1 майда ушбу
конуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳаёт тақозоси бўлди.
Бу қонун эскисидан фарқ қилиб, диндор шахс ва диний ташки
лот фаолиятининг амалдаги Конституцияси ва конунлар асо
сида тартибга солинишини, фуқаролар конституциявий
ҳуқукларининг поймол этилишига барҳам берилишини, Узбе
кистон танлаган тараққиёт йўлининг сақлаб қолинишини,
мамлакатда демократия принципларининг ҳимоя килинишини
Do'stlaringiz bilan baham: |