жудга келган. Ўша даврлардан буён дин инсоннинг табиий
эҳтиёжлари ва майлларини жиловлаш воситаси, маданият
нинг ривожланишига катга таъсир кўрсатган ижтимоий онг
шакли ҳисобланади. Ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар диний
таълимотда ҳам ўзига хос жараёнларни келтириб чиқарган.
Улар таъсирида давлат ва миллий динлар вужудга келган.
Қудратли худоларга сиғиниш ва кўпхудолик шаклланган. Халк
лар ўртасидаги ижтимоий-иктисодий муносабатларнинг ри
вожланиши, йирик империяларнинг пайдо бўлиши нати
жасида динлар давлат ва элатлар доирасидан чиқиб, уму
минсоний аҳамият касб этган ва шу тариқа жаҳон динлари
вужудга келган. Лекин диний қарашларнинг ривожланиш
жараёни ҳозир ҳам давом этмоқда.
Мазкур қўлланмада жаҳон динлари таълимоти, ақидала-
ри ва маросимларига кўпроқ эътибор берилган. Зеро, улар
халкларнинг ижтимоий, сиёсий ва маданий тараққиётига ўз
таъсирини кўрсатган. Жумладан, миллатларнинг урф-одат-
лари, анъана ва маросимларидаги умумийликда жаҳон дин-
ларининг таъсирини яққол кўриш мумкин. Бу жараёнлар
динларнинг кескин рақобати шароитида ривожланган. Ҳозир-
ги даврда улар ўртасидаги рақобат глобал муаммо даражаси
га кўтарилди. Бунга сабаб вайронкор кучларнинг диндан сиё
сий манфаатлар йўлида фойдаланишга интилишидир.
Дунёвий тараққиёт йўлини танлаган Ўзбекистонда дин
нинг ижтимоий аҳамияти қайта тикланди. Диний конфессия-
ларнинг расмий фаолияти учун барча шарт-шароитлар яра-
тилди. Миллатлар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро
ишончга асосланган муносабатларни шакллантиришда дин
ларнинг имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса
диннинг ёш авлодни маънавий тарбиялаш ва дунёқарашини
Do'stlaringiz bilan baham: |