Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


Ҳозирги кунга келиб, дин ижтимоий ҳаётнинг муҳим оми-


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

Ҳозирги кунга келиб, дин ижтимоий ҳаётнинг муҳим оми- 
лига айланди, у ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини сақлаб 
қолди. Лекин унинг аҳамияти турли ижтимоий-сиёсий тузум- 
ларда турличадир. Дин етакчи мафкура ҳисобланган давлат­
лар ҳам талайгина. Дунёнинг қатор давлатларида дин ўзининг 
сиёсий мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилмоқда.
Мустақиллиқдан кейин диннинг ижтимоий-сиёсий сал- 
моғи ўзгарган бўлса-да, у билан боғлиқ муайян муаммолар 
келиб чиқмоқда. Шу боис Ўзбекистон Конституциясида дин­
нинг мамлакатимиздаги ижтимоий ўрни аник, белгилаб 
қўйилган. Хусусан, унинг 31-моддасида: «Ҳамма учун виж­
дон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хо\лаган дин­
га эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик 
ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл 
қўйилмайди», — деб таъкидланади.
Истиклол арафасида, Марказий Осиёда диний омил мав- 
қеининг ортиб боришини ҳисобга олиб, 1991 йил 14 июнда 
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги
- 6 -


қонун қабул қилинди. Бу қонун жамиятни демократлашти­
риш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, тобора кучайиб 
бораётган мустақиллик учун ғоявий кураш таъсирида собиқ 
Ўзбекистон шўро ҳукумати томонидан қабул қилинган эди.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда динга муносабат тубдан 
ўзгарди. Мустабид тузум даврида динга нисбатан бир ёк^ама 
(тақиқловчи) муносабат ўрнини диний эътиқод эркинлиги 
эгаллади. Бу нарса асосан ижобий бўлса-да, секин-аста сал­
бий туе ола бошлади. Диний билимлардан узок, давр маҳрум 
бўлган айрим кишилар ғайридиний, экстремистик жангга- 
рилик руҳидаги, Имоми Аъзам мазҳабидан фарқ қилувчи 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling