мамлакатимиздаги барқарорликни қуролли фитна ва хориж-
даги «демократия» учун ёлланма курашчилар ёрдамида бу
зишга уриниб кўрд ил ар. Ислом байроғи остида конституция
вий тузумни ағдариб ташлашга даъватлар халқимизнинг ғазаб
тўлқинига урилиб, парчаланиб кетди. Афсуски, мамлакат
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларининг муаммони
тинч музокаралар билан ҳал қилишга уринишлари самара бер
мади. Диний экстремистлар ва террорчилар муросасизлик
йўлини тутиб, тинч аҳолининг қурбон бўлишига сабабчи
бўлдилар. Демократия хавф остида қолган юқоридаги вазият
да Ўзбекистон Президенти олиб борган оқилона сиёсати ту
файли мустақиллигимизга таҳдид бартараф этилди. Оқибатда
бундай ақидапарастларнинг пайи қирқилди. Адашган шахс
лар тўғри йўлнинг аҳамиятини кечроқ англаб етдилар (Бу
ҳакда қўлланманинг сўнги қисмларида батафеил тўхталамиз).
Дунёвий, демократик сиёсий тараққиёт Дўлини танлаган
кўп конфессияли Ўзбекистон учун диний давлат қуриш мил
лий ва диний низоларнинг вужудга келишига шарт-шароит
яратиши мумкин. Миллий ва диний таркиби жиҳатидан му
раккаб бўлган мамлакатда фақат миллатлараро тенглик ва
эркинлик муносабатларигина миллий бирлик учун шароит
яратади.
Мазкур ижтимоий ҳолат диншунослик фанига эҳтиёжни
янада оширади. Ушбу эҳтиёж яна бир муҳим ижтимоий ҳодиса
билан боғлиқ. Маълумки, мустақил иқтисодий, сиёсий ва
маданий тараққиёт йўлига кирган Ўзбекистон жаҳон ҳамжа-
миятининг тенг ҳуқук^и аъзосига айланди. Айни вақтда у
турли диний маф/ураларга эга давлатлар билан ҳамкорлик
қилмоқда. Бундай шароитда нафақат ҳуқуқни му\офаза қи-
11
Do'stlaringiz bilan baham: |