Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я


лар бериш ёрдам бермаганидан кейин сўнгги восита сифати­


Download 4.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/144
Sana03.12.2023
Hajmi4.7 Mb.
#1797030
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   144
Bog'liq
lFxnwJgxlws4RgQ0ECBRecjWJP0eJjFT9MRcTSlw

лар бериш ёрдам бермаганидан кейин сўнгги восита сифати­
да сеҳргарларнинг ёрдамларидан ҳам фойдаланадилар. Сеҳр- 
гар ижтимоий мавқеи жиҳатидан брахман билан рақобат қила 
олмайди. Албатта, брахманни сеҳргар билан тенглаштириш 
ноўрин, лекин сеҳргар \ам жодуларини бажариш вақтида 
брахман мурожаат қиладиган худоларнинг мададига таянади.
112 -


Ҳиндуизм диний тизимининг ўзига хос маросимлари ва 
байрамлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги шонли сана ва бай­
рам кунларига тўғри келади. Худога бағишлаб ўтказиладиган 
тантаналарда миллионлаб диндорлар иштирок этадилар. Бай­
рам тантаналари вақгида оммавий диний маросимлар ва на- 
мойишлар уюштирилади, муқаддас жойларга ҳаж сафарла- 
ри ташкил этилади. Бундай оммавий байрамларга Шива, Рам, 
Кришна, Дурга-пуджа шарафига ўтказиладиган байрамлар- 
ни, чироқлар байрамини, донишмандлик маъбудаси Сарае - 
вати, бойлик ва савдо-сотиқ ҳомийси Ганеши шарафига 
ўтказиладиган байрамларни мисол келтириш мумкин. Ши- 
вага бағишланган байрамлар \ар ойда тантанали ўтказилади.
Умум Ҳиндистон байрамлари билан бирга маълум мин- 
тақа, шаҳар, туман, ҳатто қишлоқ аҳолиси нишонлайдиган 
маҳаллий байрамлар ҳам мавжуд бўлиб, улар диний афсона- 
лар ва ҳиндуийлик худоларига ибодат қилиш билан боғлиқ.
Байрамларда диний эътиқоди, табақаси, миллати ва жин- 
сидан қатъи назар барча аҳоли иштирок этади. Бундай бай­
рамлар миллий онгни шакллантирувчи ва уларнинг бирли­
гини мустаҳкамловчи муҳим восита вазифасини бажаради.
Ҳиндуийлик таълимотининг ривожланишида ислом дини­
нинг таъсири алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ҳиндистон зами­
нида таълимотнинг моҳияти жиҳатидан ўзаро келишиши қийин 

Download 4.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling