Экинлар агротехникаси: Донли экинлар, ғўза ва бошқа экинлр агротехникаси ёзилади ва тахлил қилинади; уруғликнинг нав ва экилиш сифати; экинларни парвариш килиш усуллари (ўтмишдоши, тупрокни тайёрлаш, ўғитлаш, экиш, парвариш қилиш, йиғиштириб олиш) муддати ва уни бажарилиши сифати хамда ва ривожланиш хусусияти, хосилни шаклланиши ва уларга агротехник хамда меторологик шароити таъсири; хосил структураси ва сифати.
Экинлар агротехникасида камчиликлар ва хосилдорликни ортириш ва хосил сифатини яхшилаш имкониятлари; озуқа экинлар етиштириш технологисини ва ем-хашак экинларидан фойдаланиш; юкори сифатли уруг етиштириш, ўзига хос хусусиятлари, уларни йиғиштириб олиш ва кайта ишлаш.
Фан ютуқлари ва илғор тажрибани тарғриб қилиш жорий этиш.
Малакавий амалиётга якун ясаш. Хисобот мутахассислик кафедра томонидан тузилган комиссия олдида химоя қилинади. Имкон бўлса ишлаб чиқаришдан амалиёт раҳбари хам таклиф этилади. Малакавий амалиёт бахоси, амалиётчига берилган характеристика, текшириш натижаси талаба доклади, унинг ишлаб чикаришдаги ишларини яхшилаш буйича таклифлари, комиссия аъзолари соволига берган жавоби асосида белгиланади. Талабалар билимини баҳолаш меъзони 6-иловада келтирилган
Агарда талаба амалиёт дастурини бажармаса, салбий характеристика олса, ёки химояда коникарсиз бахо олса, хисобот ўз вактида такдим этилмаса, у холда талаба академик қарздор хисобланади.
Бу холда ректор талабани олий ўқув юртида қолиш ёки қолмаслигини кўриб чиқиши мумкин.
5. АМАЛИЁТ ВАҚТИНИНГ ТАҚСИМЛАНИШ РЕЖАСИ
Амалиёт дастурининг хамма бўлимлари ишлаб чикаришнинг барча тармокларини ўз ичига олган холда ва тўлиқ хажмда бажариш учун талаба ўз ишининг календар режасини тузиши зарур. Бу режа хўжаликнинг аниқ шароитларини хисобга олиб тузилади. Ишлаб чикариш амалиётини дастурининг алохида бўлимларини бажаришга ва ишлаб чиқаришнинг турли тармоқлари хамда жараёнларини ўрганишга сарфланадиган вақт тақсимланишнинг намунавий режаси 5-иловада келтирилган
6. ХИСОБОТНИНГ ТАХМИНИЙ РЕЖАСИ.
Кириш
Хўжаликнинг қисқача таърифи. (Табиий иклими, жойланиши, тупрогини агрономик характеристикаси.)
Ишлаб чикариш буйича йуналиши, экинлар структураси, ердан фойдаланиш.
Навбатлаш экиш схемаси буйича экинларни таксимланиши.
Дала экинлари агротехникаси (Донли экинлар, ғўза ва бошқа экинлар етиштириш)
Дала экинлари ўғитлаш тизими.
Суғориш режими, ерларни мелиоратив холати
Бегона ўтлар, кишлок хужалик экинларининг касалликлари ва зараркунандаларга карши кураш чоралари.
Экинларни етиштириш режаларининг бажарилиши. экинлар хосилдорлиги, махсулотларини таннархи ва фойда.
Мехнатни мухофаза килиш
Хулоса ва таклифлар.
Фойдаланилган адабиётлар.
1-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |