Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти ўсимликшунослик,соя ва мойли экинлар кафедраси


Download 61.6 Kb.
bet1/16
Sana17.06.2023
Hajmi61.6 Kb.
#1524159
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4-боскич усл, кўл амалиёт 2023


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ


ЎСИМЛИКШУНОСЛИК,СОЯ ВА МОЙЛИ ЭКИНЛАР КАФЕДРАСИ
АГРОНОМИЯ ФАКУЛЬТЕТИ


5410200-Агрономия таълим йуналиши
4-босқич талабалари учун битирув малакавий иши
олди амалиётларини бажариш бўйича
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

Андижон - 2022 йил.

Услубий кўрсатма 5410200-Агрономия бакалавриат йўналиши талабалари учун мўлжалланган.


Тузувчилар: қ.х.ф.д. З.Жумабоев


Катта ўқитувчи А.Тагаев

Такризчи: Ўзбекистон Республикаси Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари ИТИ Андижон тажриба станцияси катта илмий ходими қ/х ф.н: А.Қосимов



Услубий кўрсатма Агрономия таълим йуналишлари уқув режаси ва дастури асосида тузилган, “Ўсимликшунослик,соя ва мойли экинлар ” кафедрасини (№1- сонли баён “26” август 2022 й) “Агрономия” факультети ўқув-услубий кенгаши (№1- сонли баён “28” август 2022 й) хамда институт услубий кенгаши (№1- сонли баён “30” август 2022 й) томонидан кўрилган ва маъқулланган.
Кириш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегряси”да қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича бир қатор вазифаларга асосий эътибор қаратилган.

Биринчи навбатда, 2016-2021 йилларда пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни 170.5 минг ва суғориладиган ғалла майдонларини 50 минг гектарга қисқартириш ҳисобидан картошка майдонини 36 минг, сабзавотлар майдонини 91 минг, интенсив боғлар майдонини 18 минг, озуқа экинларини 50.3 минг, мойли экинларни 14 минг ва узумзорларни 11.2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ экин майдонларини янада оптималлаштириш ишлари амалга оширилади. Шу билан бир қаторда экинларга машиналарни ҳамда суғоришнинг пахтада 26.1 дан 26.9 ц/га, бошоқли донлар 54.9 дан 66.4 ц/га, картошкада 218.9 дан 230.5 ц/га, сабзавотларда 277.1 дан 294.0 ц/га, меваларда 123.9 дан 140.4 ц/га, токзорларда 126.7 дан 137.1 ц/га ошириш кўзда тутилмоқда.


Экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва ҳосилдоликни ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини сезиларли даражада ошишига олиб келади.

Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling