Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти ўсимликшунослик,соя ва мойли экинлар кафедраси


Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг озиқ–овқат маҳсулотларига, ўсимликшунослик хом–ашёсига бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи қишлоқ хўжалигини янада жадал ривожлантиришни тақазо этмоқда


Download 61.6 Kb.
bet2/16
Sana17.06.2023
Hajmi61.6 Kb.
#1524159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4-боскич усл, кўл амалиёт 2023

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг озиқ–овқат маҳсулотларига, ўсимликшунослик хом–ашёсига бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи қишлоқ хўжалигини янада жадал ривожлантиришни тақазо этмоқда.


Бу эса, ўз навбатида жадаллашган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фанларни мукаммаллаштириш жадаллашган қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни яратиш ерларни аҳолига меросга ҳамда узоқ муддатли ижарага бериш билан бир қаторда олий ўқув юртларида таёрланаётган мутахасисларнинг билими савиясини тубдан яхшилаш чора тадбирлари ҳам кўрилмокда.
Агрономия таълим йўналиши талабалари учун ташкил қилинган малакавий ва битирув олди амалиёти, Агрономияга таалуқли кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган бўлиб агроном мутахассисларни шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам талабалар амалиётнинг барча бўлимларида кўрсатилган топшириқларни бажаришлари шартдир.
Талабаларнинг малакавий ва битирув амалиётини ўтиши мутлақ талаб этилиб, давлат таълими стандартидаги асосий хулосалар асосида ёзма равишда ҳисобот ёзадилар ва институт ректорати томонидан тайинланган раҳбарга топширадилар.


I. Малакавий ишлаб чиқариш амалиётининг
мақсади ва вазифалари.
Амалиётнинг асосий мақсади талабанинг институтда олган назарий билимларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ мустахкамлаш ва чуқурлаштириш, мутахасислиги бўйича амалий иш тажрибаларига эга бўлиш, экинларни ўстиришни интенсив технологиялари билан танишиш ва уни ўзлаштириш хўжаликка рахбарлик қилиш, бошқариш ва мехнатни ташкил этишни ўрганишдир.
Малакавий ишлаб чиқариш амалиёти даврида қуйидаги вазифалар бажарилиши шарт.

  • Малакавий ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган хўжаликдаги экинлардан мутаъсил юқори хосил олиш техналогик жараёнларини ўрганиш, далада бажариладиган хама агротехник тадбирларда бевосита иштирок этиш маслахатлар бериш йўли билан фан ютуқлари ва ишлаб чиқариш илғорлари тажрибаларини хўжаликка тадбиқ этишда амалий ёрдам бериш.

  • Қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришнинг интенсив техналогияларини, дончилик, пахтачилик, ем-хашак етиштириш, боғдорчилик, сабзавотчилик, пиллачилик тармоқлари бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш.

  • Хўжаликда мавжуд алмашлаб экиш системасини, фойдаланилаётган ерларни унумдорлигини ошириш тадбирлари системасини тахлил қилиш.

  • Махсулот етиштиришни кўпайтириш уни сифатини яхшилаш, таннархини камайтириш, мехнат унумдорлигини ошириш бўйича қуриладиган хўжалик тадбирларини ўрганиш.

  • Курс лойихаси ва битирув малакавий ишлари учун материаллар йиғиш, битирув малакавий иши учун белгиланган ишчи дастурига асосан дала тажрибаси ўтказиш.

Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling