Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўрганиш. Ишлаб чиқариш амалиёти ўтишда талаба хўжаликда ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўрганиш ва маълум даражада уни бошқариш малакасини олиш зарур. Шу мақсадда талаба амалиёт давомида қуйидагиларни ўрганиш зарур:
Қишлоқ хўжалик корханасини ишлаб чиқариш фаолиётида табиий ва иқтисодий шарт-шароитлари ўрни, (шахаргача бўлган масофаси, махсулотни реализация қилиш пунктлари, темир йўл станциялари, йўлларининг холати). Хўжаликнинг ихтисослаштирилганлигини (сотиладиган махсулотлар структураси бўйича), унинг хажми (асосий ишлаб чиқариш жамғармаларининг, ялпи махсулотларнинг қиймати, экин майдонлари, хўжаликдаги умумий мехнаткашлар сони), хўжаликнинг ташкилий структураси, ердан фойдаланиш хажми қишлоқ хўжалик экинлари таркиби ва экин майдонлари структураси ишчи кучлари ва унинг категориялари.
Хўжаликда мехнатни илмий ташкил этиш, дехқончилик тармоқларида ва чорвачиликда мехнатни ташкил этиш формалари (дехқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар. Уларнинг катта кичиклиги ва тузилиш принциплари):
Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда асосий иш жараёнларини ташкил этиш.
Хўжаликда мехнатни нормаллаштириш (далаларни паспортлаштириш, махсулот етиштиришнинг намунавий нормаларидан фойдаланиш, хўжаликда норма белгилаш, нормаларни мухокама қилиш ва тасдиқлаш таркиблари):
Дехқончиликда банд бўлган кишиларга хақ тўлаш (хақ тўлаш системалари, бажарилган иш ва олинган махсулот миқдорлари учун хақ тўлаш тартиби, қўшимча хақ тўлаш, режадан ортиқча олинган махсулотлари ва бевосита харажатларни камайтирилганлиги учун қўшимча хақ тўлаш).
Хўжалик мутахассислари мехнатига хақ тўлаш (лавозим маошлари ва мукофатлар).
Хўжаликда хўжалик хисоби усулларини жорий этиш тажрибаси: тармоқларга хўжалик хисоби вазифаларини етказиш тартиби, бажарилган хўжалик хисобидаги ишлар учун хизматчиларни рабғатлантириш фонди уни миқдори ва ундан фойдаланиш тартиби:
Хўжаликда хизматчиларни маънавий рабғатлантириш: корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш фондидан курс иши бажариш учун талаба малакавий амалиёт давомида қуйидаги материалларни тўплаши зарур: хўжаликнинг ўтган йили хисоботи ва ишлаб чиқариш-молиявий режаси кўчирма: экинлар хосилдорлиги ва унинг ялпи хосили хақида уч йиллик маълумот 1-2 та экиннинг техналогик картаси:
Do'stlaringiz bilan baham: |