Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти ўсимликшунослик,соя ва мойли экинлар кафедраси


Download 61.6 Kb.
bet3/16
Sana17.06.2023
Hajmi61.6 Kb.
#1524159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4-боскич усл, кўл амалиёт 2023

2. АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Ишлаб чиқариш малакавий амалиёти талабалар институтни битиргандан сўнг ишлаши мумкин бўлган Уздонинспекцияси Андижон вилоят бўлими, Дон-дуккакли ўсимликлар ИТИ, Уздонмаҳсулот Андижон вилоят бўлими, Андижон вилояти Пахтасаноат АЖлар ва туманларни илғор фермер хўжаликларида ўтказилади.
Агарда талаба илмий-текшириш ишлари олиб бораётган бўлса, кафедранинг таклифига биноан уни илмий-текшириш муассасалари, тажриба станцияларига юбориш ёки институт ўқув тажриба хўжалигида қолдирилиши мумкин.
Малакавий амалиёт даврида талабани бурчлари: Амалиёт даврида талаба қуйидагиларни бажариши лозим. Амалиёт ўтиш дастуридаги хамма топшириқларни бажариш. Хўжаликни ички тартиб қоидаларига итоат этиш. Мехнатни мухофаза қилиш қоидаларини ўрганиш ва уларга амал қилиш. Бажараётган вазифаси учун хўжалик ишлари билан бир хил жавобгарлик. Жамоат ишларида актив қатнашиш. Дастурда кўрсатилган хар бир тадбир талаба тамонидан сўзсиз бажарилиши керак. Амалиёт давомида талаба декант ва кафедралар билан алоқа қилиб туриши лозим. Амалиёт даврида талаба кундалик юритиши, унга хар куни қилган кузатишлари: фикр-мулохазаларини, камчиликларини, ёзиб бориш:
Амалиёт тугаб институтга қайган куни талаба деканатга кундаликни ва малакавий амалиёт тўғрисидаги тўла хисоботни топшириши шарт.
3. МАЛАКАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ МАЗМУНИ.
Малакавий ишлаб чиқариш амалиёти ўтказилаётган хўжалик билан танишиш: хўжаликнинг жойланиш ўрни, иқлими, тупроғи, ернинг мелиоратив холати, суғориш шохобчалари холати, иқтисодий ахволи бошқарув структураси: қўлланилаётган навбатлаб экиш схемаси ва режасини ўрганиб, уни тахлил қилиш:
Хўжаликнинг пахтачилик, дончилик, чорвачилик ва бошқа тармоқларини ахволи билан танишиш:
Хўжаликда қўлланилаётган қишлоқ хўжалик машина ва қуроллари билан танишиш:
Далаларни текислашдаги режа ва лойихалар билан танишиш:
Хўжаликнинг режа ва хисобот хужжатларини ўрганиш. Иш режаларини тузишда қатнашиш. Хўжалик фаолиятини тахлил қилиш.
Илғорлар тажриба ва фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни ўрганиш: кўкламги экин экиш режасини ва экинлардан юқори хосил олишни таъминлайдиган техналогик карталар тузишда қатнашиш:

Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling