Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти ўсимликшунослик,соя ва мойли экинлар кафедраси


Download 61.6 Kb.
bet6/16
Sana17.06.2023
Hajmi61.6 Kb.
#1524159
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
4-боскич усл, кўл амалиёт 2023

Тупроққа кузги ишлов бериш.
Турли экинлар йиғиштириб олингандан сўнг шудгорлаш ишларини ташкил этиш, унинг сифатини текшириб бориш, минерал ва арганик ўғитлар солиш планининг бажарилиш иши ва сифатини текшириш.
Кузги ва оралиқ экинларни экиш.
Кузги ва оралиқ экинлар билан танишиш, уларнинг экиш нормаси билан, экиш сифати билан танишиш. Далаларнинг тупроқда яшовчи зараркунандалар билан зарарланиб қолишини таъминлаб, бўлим, биригада ёки навбатлаб экиш участкасининг зарарланиш картаси тузилади ва унга қарши тадбирлар асослаб берилади.
Дала дафтарини юритиш.
Малакавий амалиёт даврида талаба дала тарихини тузилишини ўрганиш керак. Дафтарда далаларда бир хил экин неча йилдан бери экилаётганлигини, шу тадбирларнинг хосилдорликка қандай таъсир қилаётгани ёзиб борилади. Бўлимда талаба агротехник тадбирларни яхшилаш юзасидан ўзининг танқидий мулохазаларини хам ёзиб, хисоботда тўлиқ маълумотлар бериши керак.
Амалиёт ўтаётган талаба хўжаликни мелиорация режами ва алмашлаб экиш режасидан кўчирма олиши керак. Мелиорацияланган майдонлар катталиги, мелиорация системаларини эксплуатация қилиш усуллари, ўша ерларда ўстирилаётган экинларнинг агротехникаси ва структураси хақида маълумотлар тўплаши керак. мелиорация ишларини иқтисодий самарадорлигини кўрсатиш лозим.
Малакавий амалиёт–талаба хўжаликда озуқа етиштириладиган майдонларни инвентаризация қилишда қатнашади. Озуқага бой ўтларни ўриб олиш муддатларини белгилайди. Озуқа тайёрлашда қатнашади (пичан, сенаж, ўт талқони, комбикорм тайёрлашда). Уруғлик ем-хашак ва ўтларни уруғи сифатини аниқлаб йиғиб олиш муддатини белгилайди.
Сабзавот кўчатларини етиштиришни (теплица ва парникларда суғориш, ўғитлаш, харорат режимини) ўрганади. Сабзавот экинлари кўчатини экиш ва уларни парваришлашни билиш керак.
Турли усулларда ташкил этилган боғларда (одатдаги ва пальмет боғлар) дарахтларга шакл бериш, ёш боғларни ўғитлаш ва суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, хосилни йиғиб олиш, каби ишларда бевосита иштирок этади.
Талаба –малакавий амалиётда хўжаликда ва районда уруғлик системаси билан танишади. Уруғ етиштириш технологиясини ўрганади, уруғчиликни саноат асосида қўйишнинг шарт –шароитлари ва принциплари билан танишади.
Районлаштирилган ва янги истиқболли навлар, қишлоқ хўжалик экинларининг навли уруғларини етиштиришда қатнашади.
Талаба уруғчилик бўйича қилинадиган барча ишларда қатнашади ва хакозо.
Талаба хўжаликда ўсимликларни зараркунандалардан, касаллик ва бегона ўтлардан химоя қилишнинг ташкил этилиши билан танишади. Хўжаликнинг ўсимликларни химоя қилишда ишлатиладиган машина ва механизмлар билан, захарли химикатлар, шахсий химоя воситалари ва уларнинг хиллари, пестицидларни сақлаш шароитлари билан танишади.
Хўжаликда шу йил учун ўсимликларни химоя қилиш тадбирларининг календарь режасини анализ қилади (ёки уни тузишда қатнашади). Хўжалик жойлашган зонада зараркунанда касаллик қўзғатувчилари ва бегона ўтларнинг биологик хусусиятларини хисобга олиб, уларга қарши кураш муддатларини аниқлайди.
Малакавий амалиётда сарфлаш меъёрларини, ишчи эритмаларининг концентрацияларини текшириш, уларни асослаб, иш хажмини пестицидга, машиналарга, иш кучига, транспорт ва шахсий химоя воситаларига бўлган эхтиёжини текшириб чиқади.
Белгиланган тадбирлар планини бажарилиш имкониятини аниқлаш ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш.
Ишлаб чиқариш малакавий амалиётси давомида талаба ўсимликларни химиявий ва биологик химоя қилишда бажарилган ишларнинг самарадорлигини текширишда бевосита иштирок этиши зарур. Шунингдек, амалиётчи хўжаликда ўсимликларни биологик усулда химоя қилиш ишларининг ташкил этилишини ўрганади, бу ишларни амалга оширишда бевосита қатнашади. Хўжаликда интеграциялашган кураш усулларини жорий этишни йўлга қўйиш, хар бир назоратчилар иши устида ўрганиш олиб бориши зарур.

Download 61.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling