Агрегатнинг бўйлама турғунлиги
Ғилдиракли тракторнинг бўйлама туғунлиги. Қишлоқ хўжалиги машиналарини тракторга осиш мумкин ёки мумкин эмаслигини, машина осилган тракторнинг салт ҳаракатланишидаги турғунлиги билан аниқланади. Тадқиқот ишлари шуни кўрсатадики, тракторга қишлоқ хўжалиги машиналирини осиб ишлатилганда, унинг кўндаланг турғунлиги амалда, деярли ўзгармайди. Шунинг учун машина осилган тракторнинг кўндаланг турғунлигини текшириш амалда бажарилмайди. Агар лозим бўлган ҳолларда, тракторлар назариясида қўлланиладиган оддий усулдан, трактор ва машинанинг умумий оғирлик маркази ҳолатини ҳисобга олган ҳолда текширилади.
Осилган ва транспорт ҳолатга ўтказилган машина билан тракторнинг салт ҳаракатланишидаги бўйлама турғунлигини аниқлаш, агрегат турғунлигини текширишнинг асосий текшириш усули ҳисобланади. Агрегат турғунлигини текширишнинг оддий усули тракторнинг олдинги ғилдираклари ўқлари юкланишининг камайиш даражасини аниқлашдан иборат.
19 - расм. Плуг осилган ғилдиракли тракторнинг бўйлама
турғунлигини аниқлаш схемаси.
Бунда осма плуг транспорт ҳолатда ўтказилганда, тракторнинг олдинги ғилдираклари ўқига тушадиган статик юклама, плуг осилмаган пайтдаги ушбу ғилдираклар ўқига тушадиган статик юкламанинг 60% дан кўпроғини ташкил килиши керак (22-расм), яъни шу ва бошқаларни ҳисобга олиб плуг осилган тракторнинг бўйлама йўналишдаги турғунлигини таъминланиш учун қуйидаги шарт бажарилиши керак:
0,4,
бу ерда: – плугнинг оғирлиги;
– трактор орқа илдираги ўқидан плугнинг оғирлик марказигача бўлган масофа;
- тракторнинг эксплуатацион оғирлиги (1-илова);
– орқа ғилдирак ўқи билан трактор оғирлик маркази орасидаги масофа (1-илова);
Занжир - тасмали тракторнинг бўйлама туғунлиги. Занжир-тасмали тракторларнинг оғирлик маркази нисбатан пастроқда жойлашганлиги, нисбатан катта оғирликка эга бўлиши, оддий йўлларда транспорт ҳолатга кўтарилган осма плуг билан ҳаракатланаётган тракторнинг ағдарилиб кетмаслигини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |