Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазрлиги тошкент давлат аграр университети


- расм. Плуг осилган занжир-тасмали тракторнинг бўйлама


Download 1.72 Mb.
bet19/22
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1618769
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Курс лойиҳа ПЛУГ

20 - расм. Плуг осилган занжир-тасмали тракторнинг бўйлама
турғунлигини аниқлаш схемаси.
Шунинг учун орқа осиш механизмга осилган, транспорт ҳолатга ўтказилган плуг билан ҳарқатланаётган занжир-тасмали тракторнинг бўйлама туғунлигинини текшириш ва ҳисоби, фақат, ер билан ўзаро таъсирда бўлган занжир-тасма таянчи узунлигининг ўртаси ва таянч текисликка туширилган агрегат оғирлик маркази изи оралиғидаги масофа билангина чегараланади (20-расм), қайсики у тракторнинг статик ҳолатида 0,167 дан ошмаслиги керак,яъни 0,167 бўлганда агрегатнинг турғунлиги таъминланади.
Бу ерда: – занжир-тасма таянч юзасининг узунлиги, мм (1-илова).
С- коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
С = ,
Бу ерда – плугнинг оғирлиги таъсирида трактор босим марказининг бўйлама йўналишда силжиш масофаси (график усулида чизмадан аниқланади);
- трактор оғирлик маркази изи ва занжир-тасма таянч юзаси ўртаси оралиғидаги масофа.
Тракторнинг осиш механизми гидроцилиндри штогига таъсир қиладиган кучини аниқлаш.
Плугни иш ҳолатидан транспорт ҳолатига ўтказиш учун трактор осиш механизмининг гидроцилиндридан фойдаланилади. Унинг кўтариш қобилиятини текшириш учун гидроцилиндр штогига тушадиган кучни аниқлашга тўғри келади ва шунга асосан осиш механизмга ўрнатилган гидроцилиндрнинг тракторга осилган плугни транспорт ҳолатга ўтказиш қобилияти баҳоланади.
Плугни иш ҳолатидан транспорт ҳолатига ўтказиш учун керак бўладиган, тракторнинг осиш механизми гидроцилиндри таъминлаб берадиган кучни Н.Е. Жуковскийнинг тезликлар планини қуриш усули билан аниқланади.
Тезликлар плани плугнинг максимал чуқурликда ишлов бериши; максимал чуқурликнинг ярмига ишлов бериши; тупоққа ишлов беришни тугатган ва транспорт ҳолатга тўлиқ кўтарилган ҳолатлари учун қурилади
Плуг максимал чуқурликда ишлов бериш холатидан юқорига кўтарилиш жараёнида гидроцилиндр штогига плугнинг оғирлиги ва тупроқнинг қаршилик кучларидан ташқари корпуслар ишчи сиртида жойлашган тупроқларнинг оғирлиги ҳам таъсир кўрсатади. Плуг юқорига кўтарилган сари тупроқнинг қаршилик кучлари ва оғирлиги камайиб боради, Корпус лемехлари тупроқдан чиққан пайтида фақат плугнинг оғирлиги таъсир қилади, халос.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, тайинланган ишлов бериш чуқурликда шудгорлаётган плугни юқорига кўтаришга нисбатан, ушбу чуқурликда ишлов бераётган, лекин тўхтаб турган ҳолда кўтарилса, гидроцилиндр штогига таъсир қиладиган куч 10...15%га кўпроқ бўлар экан. Плугнинг бундай ҳолатида унга, унинг ишлаётган ҳолатига нисбатан корпуслари ишчи сиртида жойлашган тупроқнинг оғирлиги ҳамда ишлов берилаётган тупроқ қатламларни ҳали деформацияланмаган қатламлардан узиб олишга сарфланадиган қаршилик кучлари таъсир қилади. Ушбу ҳолатда, плугни транспорт ҳолатга ўтказишда осиш механизм гидроцилиндри штогига максимал куч таъсир қилади. Плуг тупроқдан тўлиқ чиқанидан кейин эса бундай кучлар плугни юқорига кўтаришда иштирок этмайди. Гидроцилиндр штогига тушадиган кучни аниқлаш учун ана шу ҳолат қабул қилинади ва бунда плуг билан кўтарилаётган тупроқнинг оғирлиги плугнинг оғирлигига тенг деб олинади. Ҳисобий ишларда плугнинг оғирлик марказига таъсир қиладиган кучни 2 га тенг деб қабул қилинади.
Тезликлар планини ишдан тўхтатилган ва эндигина транспорт ҳолатига ўтказилабошлаган плугнининг ҳолати учун қурилади (21-расм) ва гидроцилиндр штогига тушадиган куч аниқланади. Бунинг учун тезликлар плани қутбини белгилаб, ундан 1-2 бўғинга параллел чизиқ ўтказилади ва унга 1-2 бўғиннинг узунлигини ўлчаб қўйилади. Бу осиш механизми пастки тортқиси 2-чи шарнирининг Жуқовский усулида белгиланган тезлигининг вектор катталиги - V2 ҳисобланади. Қутбга осиш механизми бўғинларининг тезликлари нулга тенг бўлган шарнирлари (шарнирлар 1, 4, 7, 10)ни жойлаштирилади.


Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling