Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида аппликация
Рангли қоғоз ва табиий материаллардан аппликация
Download 1.47 Mb. Pdf ko'rish
|
Аппликация назарий
6 Рангли қоғоз ва табиий материаллардан аппликация
технологиясида тасвирлаш Рангли қоғозлар билан аппликация ишлашнинг қуйидаги технологиялари мавжуд: • болаларга рангли қоғозларни танлаб, уларни намунали андазадан тушириб олинган тасвирни қайчи ѐрдамида контур бўйича қирқиб тасвирлаш; • қоғозни буклаб монотипия техникасида тайѐрланган қоғозлардан силуэт ҳосил қилган ҳолда тасвир шаклларини контур бўйича қирқиш орқали тасвирлаш; • рангли қоғозларни қайчида майда шакл бўлакчаларига бўлиб чиқиш орқали тасвирлаш; • рангли қоғозларни қўлда майдалаб йиртиш орқали тасвирлаш; Машғулотларда декоратив суратлардан фойдаланиш лозим. Тарбиячи-педагоглар машғулотга декоратив расм чизиш, тасвирлаш орқали аппликациянинг турлича тасвирлаш технологияларини тушунтиришлари керак. Декоратив расм чизиш (декоратив тасвирлаш) - бу реал объектларни ўзгартириш, нақшлар билан безаш, ноодатий рангларга бўяш, мавжуд бўлмаган деталларни стилизациялаштирилган (стилизация - бадиийлаштириш) тарзда қўшиш демакдир. Декор - буюмларни безаш тизими. Декор предметларни уларнинг шакли, ранги ва бошқа хусусиятларига кўра безаш воситасидир. Декоратив усуллар - бу умумлашган шакллар, мавжуд бўлмаган деталларни қўшиш, рангни ўзгартириш, қисмларни катталаштириш, контурни кучайтириш; Амалий иш - бу тасвирлар (декоратив қўзиқорин, мева сабзавотларни чизиш). Тасвирни қоғозга жойлаштиришни ўйлаб топиш. Композицияни қалам билан чизиб олиш; Монотипия - бу қоғозда, пластмасса доскага, ойнага мойбўѐкларда чизилган бўлади. Монотипияда бўѐқ тусларининг сони исталганча бўлиши мумкин. Унинг рангтасвир асаридан фарқи ўзига хос фактура, ранг доғлари ўртасидаги ўзаро юмшоқ чегаралар, суратнинг ноаниқлигидадир. Монотипиянинг бу сифати унга ўзгача гўзаллик бахш этади. Баъзида ѐрқин штрих ва ранг доғлари ҳосил бўлади. Мактабгача таълим муассасаларида монотипия техникасини ўзлаштириш ўйин сифатида ўтказилиши мумкин. Монотипия - бу кам қўлланиладиган бадиий техника ҳисобланади. Бундай бадиий техника замирида болаларни қизиқтирадиган кўплаб сирли ва жозибали ҳолатлар мавжуд. Бу бадиий техникада тасвир дастлаб целофан юзасида тасвирланиб, кейин қоғозга кўчирилади. Силлиқ целофанга бўѐқ; билан мўйқалам ѐрдамида ѐки чўпга пахта ўраб, шунингдек, бармоқ билан расм ишланади. Бўѐққуюқ ва ѐрқин тусда бўлиши керак. Бўѐққуримасдан туриб унинг устига оққоғоз қопланади. Уни кўтариб олганимизда иккита расм ҳосил бўлади. Баъзан тасвир целофанда, баъзан эса қоғоз юзасида қолади. Аппликация машғулотларида турли хилдаги материаллардан фойдалаништавсия этилади. Download 1.47 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling