Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Қўшимча: “Яхши ва ёмон одатлар” мавзусидаги расмли карточкалар билан  ишлашни таклиф этиш.  Алоҳида эътибор қаратилади


Download 3.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/216
Sana20.07.2023
Hajmi3.43 Mb.
#1661386
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   216
Bog'liq
Yozgi sog\'lomlashtirish MTTda Yozgi sog\'lomlashtirish metodik tavsiya (2)

Қўшимча: “Яхши ва ёмон одатлар” мавзусидаги расмли карточкалар билан 
ишлашни таклиф этиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади: ўзаро муносабатлар, муомала маданияти.
Санъат 
Мавзу: Тоза ва кир қўлларни расмларда тасвирлаймиз.
Мақсад: болалар кафтининг расмини қоғозга тушириш орқали тоза ва кир қўлларни 
ифодалайдилар, бўёқлар билан ишлаш малакаларини ривожлантирадилар. 
Керакли жиҳозлар: намуна, рангли бўёқ ёки рангли қалам ва акварель, мўйқалам, 
қоғозлар. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Намуна билан танишиш. 
2. Ўзи хоҳлаган усулда чизиш учун керакли анжомларни танлаш. 
3. Ишни қандай бошлашни режалаштириш. 
4. Ижодий иш. 
Қўшимча: кўргазма ташкил қилиш 
Алоҳида эътибор қаратилади:боланинг ижодкорлиги, рангларни тўғри танлаш 
 
Тил ва нутқ 
Мавзу: “Телефон ўйинчоқ эмас” . 
Мақсад: болалар телефон аппаратининг фойда ва зарар томонлари ҳақидаги 
маълумотларни билиб оладилар, телефон ўйинчоқ эмаслигини тушунадилар. 
Керакли жиҳозлар: АКТ, мавзуга мос бўлган телефоннинг фойда ва зарар 
томонлари акс эттирилган расмли карточкалар, турли телефон аппаратлари. 
Фаолиятнинг бориши: 
1. Телефон аппаратларини кузатиш. 
2. Телефонлар ҳақида суҳбат. 
3. Телефонларнинг фойда ва зарар томонларини расмли карточкалардан излаб 
топиш ва уларни изоҳлаш. 
Қўшимча: мавзу асосида расм чизиш. 
Алоҳида эътибор қаратилади:болалар тасаввурини кенгайтириш. 
Фан ва табиат 
Мавзу: Меҳнат, меҳнатнинг таги роҳат (табиат бурчагида меҳнат) 
Мақсад: болалар катталар меҳнати ҳақидаги тушунчаларини мустаҳкамлайдилар, 
хона гулларини тагини юмшатиш, баргларини артиш ва уларни суғориш орқали меҳнат 
қилишга ўрганиб борадилар. 
Керакли жиҳозлар: табиат бурчагида меҳнат қилаётган болалар тасвирланган расм, 
табиат бурчаги, гуллар, иш қуроллари, сув, фартуклар. 

Download 3.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling