Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet18/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

Фоиз ставкаси самараси – бу ялпи талабнинг эгри чизик буйича сурилиши нарҳлар даражаси ўзгаришининг фоиз ставкасига бўлган таъсирига боғлиқ жараён.
Жами (ялпи) таклиф деганда муайян нарҳлар даражасида ишлаб чиқарилишн ва таклиф қилиниши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг реал хажми тушунилади. Умумий таклиф тушунчаси кўпинча ялпи ички махсулот синоними сифатида қўлланилади.
AD эгри чизиги траекториясини пулнинг миқдории назарияси тенгламаси билан изоҳлаш мумкин. Фоиз ставкаси, бойлик самараси ва импорт харидлари самараси AD нинг баҳо омилларидир.
AS эгри чизиги ксйнс, оралиқ ва классик кесмаларни ўз ичига олади. Узоқ муддатли даврларда AS эгри чизиғи вертикал, қисқа муддатга эса горизантал бўлади.
Шунинг учун AD даги ўзгаришлар ишлаб чиқариш хажми ва бандлик даражасига хамда нархлар даражасига бу кесмаларда турлича таъсир кўрсатади.



Масалаларни ечилиши бўйича намуналар

1-масала


Ўтган йили AD эгри чизиғи тенгламаси: Y = 3300 – 3P кўринишига эга эди. Жорий йилдa бу тенглама: Y = 3270 – 3P кўринишига эга. Потенциал ЯИМ аввалги даражаси 3000 да қолган. Инфляция даражасини ва қисқа муддатдаги мувозанатли ЯИМ ҳажмини аниқланг.

Ечиш:


Биринчи йилдa: 3000 =3300 – 3P

P = 100,

Иккинчи йилдa: 3000 = 3270 – 3P

P = 90,

яъни бу даврда нархлар даражаси 10%га пасайган.
Икки йилдаги AD эгри чизиқ тенгламаларига кўра, қисқа муддатда эгри чизиқ чапга силжиган, шунинг учун:
Y = 3270 – 300 = 2970, яъни ялпи талабнинг қисқариши иккинчи -йилдa ишлаб чиқариш ҳажми камайишига олиб келган.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling