Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ЯШОВЧИ КИЧИК


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ШАРОИТИДА ЯШОВЧИ КИЧИК 
МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАР СОЧИНИНГ ЭЛЕМЕНТАР 
ТАРКИБИ 
Тўрамкулов Ш.Н*. 
*Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети, Uzbekistan. 
shokirturamqulov@gmail.com
 
Калит сўзлар. Соч, макроэлементлар, танқислик, концентрация, 
мувозанат, миқдор, меъёр, физиологик кўрсаткичлар. 
Аннотация. Ушбу мақолада Самарқанд вилояти шароитида яшовчи
кичик мактаб ёшидаги болалар сочи таркибидаги макроэлементлар (МаЭ):
Ca, Na, K, Mg ни ўртача миқдорий кўрсаткичларини аниқлашдан иборат. 
Маълумки, макроэлементлар инсон танасининг фаолиятида муҳим 
ҳал қилувчи рол ўйнайди ҳамда ҳаётий барча жараёнларни тартибга
солишда бевосита иштирок этади. 
Болаларнинг сочи таркибидаги макроэлементларни аниқлаш ЎзР ФА 
Ядро физикаси институти лабораториясида “нейтрон активацион” усулда 
аниқланди. 
Кичик 
мактаб 
ёшидаги 
болаларнинг 
сочи 
таркибидаги 
макроэлементлар турли миқдорий кўрсаткичларни ташкил этди. 
Aниқланган ўғил болаларнинг сочи таркибидаги натрий миқдори 


139 
(1223,2
± 2,1 мкг/г) ни ташкил этди ва бу белгиланган физиологик 
меъёрлардан юқорилиги аниқланди, буни қизларники билан таққослаганда 
0,40 баробар юқори кўрсаткичи қайд этилди. Текширилган болаларнинг 
85,4%, ҳамда қизларда эса 60 % (р<0,01) да сочлардаги натрий миқдори
физиологик меъёрдан юқорилигини кўрсатди. Танадаги натрийнинг
кўпайиши болаларда натрий хлориднинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол 
қилиниши натижасидир. Статистик маълумотларга кўра натрий хлориднинг 
кунлик меьёри 5 грам ҳозирги кунда бу кўрсаткич 9 грамни ташкил этади. 
Текширилган болаларнинг сочи таркибида аниқланган калий миқдори 
ўғил болаларда 768,6 мкг/г га қизларда эса 536,0 мкг/г га тенг бўлиб, 
физиологик меьёрдан бироз юқори кўрсаткичи қайд этилди. Маълумки 
калий тананинг ички муҳитини натрий ва ҳлор билан маълум нисбатда
ушлаб туришида иштирок этади ва унинг таркибидаги меьёрдан ортиқча ва 
танқислиги йуналиши буйича оғиш болалар саломатлигига тенг равишда
таъсир кўрсатиши мумкин. 
Кальцийнинг текширилган болалар гуруҳидаги ўртача миқдори ўғил 
болаларда 825,4 ± 1,7 мкг/ г қизларда эса 1043,4 ±1,3 мкг/г га тенглиги 
аниқланди. Маълумки кальций бугунги кунда организимдаги биринчи 
рақамли элемент ҳисобланади танадаги кўплаб ҳаётий жараёнларда 
бевосита иштирок этади. Суяклар тишлар тирноқлар ва тўқималарнинг 
асосий минерал таркиби ҳисобланади.Болаларнинг ўсишини белгилайдиган 
енг муҳим элементлардан биридир. 
Текширилган болаларнинг сочи таркибидаги магний миқдорини 
аниқлаш натижаларига кўра ўғил болаларда 61,4±1,9 мкг/г қизларда эса 
80,4
±1,7 мкг/г га тенглиги аниқланди 
Магний болалар саломатлигида мухим бўлган кимёвий элемент бўлиб уч 
юздан ортик ферментатив реакцияларда иштирок этади, барча тўкима ва 
хужайраларнинг ажралмас қисмидир. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling