Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ал-хоразмий номидаги


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/46
Sana17.02.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1207953
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46
Bog'liq
kasb hunar koleji talabalarini jismoniy sifatlarini maqsadli rivojlantirish texnologiyasi

Юк (огирлик) кўтариш билан машқланиш ўзининг универсаллиги билан 
қулай бўлиб, улар ёрдамида фақат энг кичик мускуллар гуруҳигагина эмас, 
хатто энг йирик мускуллар гуруҳига ҳам таoсир этиш мумкин. Уларни 
дозалаш осон. Лекин бир қатор салбий хусусиятлари ҳам мавжуд. Огирлик 
билан ишлаш машқларида дастлабки ҳолат муҳим ролp ўйнайди. У албатта 
юкни статик ҳолда ушлашни талаб қилади. Агарда юкни массаси огир бўлса 
дастлабки ҳолатда туриш қийинлашади. Бу ўз навбатида ҳаракатни ҳал 
қилувчи фазасида диққатни концентра-циялашда қийинчиликни юзага 
келтиради. Бундан ташқари аҳамиятли массага эга бўлган снарядга 
бирданига катта тезлик бериш қийин, хоҳлайсизми йўқми ҳаракатнинг 
биринчи қисми (бошланиши) секин бажарилади. Ҳаракат ритми мажбурий 
асталик билан ортиб борувчи бўлади. Бу ўз навбатида лозим бўлган 
мускуллар гуруҳига зўриқиш беришда қийинчиликларга сабаб бўлади. 
Эгилиб яна асли ҳолатга қайтадиган жиҳозлардаги қаршиликларни 
енгиш билан машқланиш учун ҳаркатни охирига бориб зўриқишни 
ортирилиши характерлидир.
Ўз танаси огирлигини енгиш билан бажариладиган маш -лар одатда 
гавданинг таянч аппаратлари ёрдамида бажарилади. Бунда тананинг мускул 
аппарати куч намоён қилишда ютқазади, яoни бир оз таяниш (проксимал)дан 
юқори бўлмаган куч сарфлайди холос. Оқибатда қандайдир ҳаракатда 
тананинг шахсий вазни ёки унинг огирлигига тенг қаршиликни енгиш керак 
бўлса бу куч намоён қилиш нуқтаи назаридан анча енгил кечади. Масалан, 
деворга суяниб кафтга таяниб қўлда туришда қўллар тирсакда букиб 
тўгриланганда ўз вазни учун сарфланган куч шу вазндаги штангани 
кўтаришдан енгилроқ туюлади.
Жисмоний сифатлар инсонни маoлум ёшдан навбатдаги ёш 
категориясига ўтиши билан табиий равишда ўзгаради. Бундай ўзгариш ёш 
билан боглиқ бўлган ривожланишлар ёки ўзгариш-лар деб тушунилади. Ёш 
билан боглиқ жисмоний сифатларни ривожланиши нисбатан секин ва 
нотекис боради.


Жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг асосида орга-низмнинг иш 
қобилиятини бошлангич даражасини ошириш мақсадида ошириб берилган 
юкламаларга жавоб бера олиши хусусияти унга жавобан реакцияси деб 
тушунилади. Организм жисмоний юкга ўзидаги мавжуд заҳираларини жалб 
қилиш орқали жавоб беради. Машқ бажариш давомида энергия ресурс-лари 
сарфланади, аста-секинлик билан чарчоқ ҳис қила бошла-нади. Чарчоқ ҳосил 
бўлган машгулотдан сўнг иш қобилияти пасайган ҳолда қолади, сўнг у аста 
секинлик билан тиклана бошлайди. Иш қобилиятини тикланиши иш 
бошлангунгача бўлган ҳолатга етиб уни ортиши давом этаверади (бу 
физиологик қонун), шундай қилиб организм энергия ресурсини сон жиҳат-
дан сарфланганини тиклаб улгуради. Бундай юқори тикланишда иш 
қобилиятини ошган фазаси вужудга келади. Бу фаза бир оз вақт ичида 
ушланиб туради ва сўнг дастлабки ҳолатга пасаяди. Шундай қилиб 
жисмоний машқлар билан шугулланиш машгу-лотларидан сўнг организмни 
ҳолатида учта фазани кузатиш мумкин: чарчаш, дастлабки 
олат 
даражасигача тикланиш, иш обилиятини дастлабки даражадан ю ориро
ортиши.
Агарда кейинги машгулот чарчаш фазасига тўгри келиб қолса 
чарчоқни устма-уст тўпланиши содир бўлиб у толишга айланади.
Шугулланиш организмнинг энергия ресурсларини тикла-ниш фазасига 
тўгри келса иш қобилияти айтарли даражада ошмаслиги, иш қобилиятини 
юқори даражадалигига тўгри келса организм жисмоний юкга тайёрлиги, 
катта ҳажмда машқ бажаришни уддалай олишлиги амалиётда ва фанда 
исботланган. Шунга кўра тренировкалар организмни ю ори ишчанликка эга 
бўлган фазаларда ўтказилса шугулланганлик даражаси доим ўсиши 
кузатилмоқда. Масалан, куч талаб қиладиган машқлар билан шугулланиш 
машгулотларининг 
частотаси 
қатор 
фактор-ларга, 
хусусан 
шугулланувчиларнинг тайёрланганлигига боглиқ. Тажрибада исботланишича 
шугулланишни эндигина бошлаган-ларда машгулотларни хафтада уч 


маротаба ўтказиш, 1, 2 ёки 5 маротабали машгулотлар ҳам юқори самара 
берган, юқори малакали спортчиларда эса машгулотлар частотаси кўпроқ.
Шугулланганлик фақат тизимли машгулотлардагина ортади ва уни 
тўхтатиш билан шугулланганликни кескин пасайиши кузатилади. Жисмоний 
тарбия жараёнида танаффусларга йўл қўйилмайди. Чунки машгулотни 
ижобий эффекти йўқолади. Ижобий эффект фони (сояси) муҳимдир. 
Зарарли ўзгаришлар танаффуснинг 5-7 кунларидаёқ кескин намоён бўлади. 
Мускул кучи озаяди, ҳаракат тезлиги сусаяди, чидамлилик ёмонлашади. 
Жисмионий 
тарбия 
жараёнининг 
 
жисмоний 
сифатларни 
ривожлантиришнинг узлуксизлиги жисмоний камолотга эришиш учун 
оптимал шароит яратади. Нагрузкани интенсивлиги ва ҳажми, дам олиш 
билан шугулланишни (нагрузкани) тўгри навбатлашувини тизимлилиги 
бўзилиши, жуда ҳам юқори ёки паст юклама танлаш, машгулотлардан 
кутилган натижага олиб келмаслигига сабаб бўлиши мумкин ва у амалда 
исботланган 
  жисмоний 
ривожланиш, 
техник 
ҳаракатларни 
ўзгартириш учун зарур бўлган жисмоний сифатларни ривожлантириш ва 
бошқалар киради. 
12-14 
ёшларда 
тезкорлик, 
эпчиллик 
ҳамда 
эгилувчанликни 
ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. 15-16 ёшли ўсмирларда куч 
ривожланиб, тезлик-куч машқларини бажариш қобилиятлари пайдо бўла 
бошлайди. 16-18 ёшларда куч ва тезликни талаб этувчи машқ-ларни 
ўзлаштириш осон бўлади. Чидамлиликни такомиллаштириш учун шароит 
пайдо бўлади. Чидамлиликни бошқа жисмоний сифат-лар билан бир 
вақтнинг ўзида ривожлантириш керак. Профессор В.П.Филин (1980) “Бу 
ёшда чидамлиликка қаратилган узоқ муддатли ва бир томонлама 
машғулотларда ёшларга хос бўлган тезлик юкламаларига мосланганлик 
даражаси пасаяди”, – деб огоҳлан-тирган эди. 
12-15 ёшларда кучни ривожлантириш, асосан, шуғулланувчи-нинг ўз 
тана массаси, тўлдирма тўплар, гантеллар, гимнастика снарядларида 


бажариладиган машқлар ёрдамида амалга оширилади. Оғирликлар сифатида 
ҳар хил оғирликдаги тошлар ҳамда штанга қўлланилади. 
Профессор В.П. Филиннинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, 13 ёшдан 
бошлаб бўғимлардаги ҳаракатчанликда ўсиш бошланади, 15 ёшда у энг 
юқори даражага эришади, 16-17 ёшларда кўрсаткичлар пасаяди. Шунга кўра, 
ўспиринлик даврида эгилувчанлик ва бўғимлардаги ҳаракатчанликни 
оширадиган машқларни қўллаш шарт. 
12-13 ёшларда эгилувчанлик ҳамда бўғимлардаги ҳаракатчан-ликни 
анжомларсиз ва кичик оғирликдаги анжомлар (гимнастика таёғи, гантеллар, 
тўлдирма тўплар) ёки шерик билан ўтказиладиган, таъсирни кучайтирувчи ва 
шу тариқа аста-секин ҳаракатлар амп-литудасини ошириб борадиган фаол – 
суст хусусиятли машқлар ри-вожлантиради. Шунингдек, катталарга 
қараганда кўпроқ қоматни шакллантирувчи машқлар қўлланилади.
Шундай қилиб, турли-туман воситалар ҳар томонлама жис-моний 
тайёргарликни таъминлайди. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling