ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
Кричевен А.Н, Шикин Е.В, Дьячков А.Г. Математика для психологов. М. 2003 г.
Сидоренко Е.Н Методы математической обработки в психологии. Речь, СПб, 2000 г.
Нишонова З.Т, Қаршиева Д.С. “Экспериментал психология” Т:2007.
Наследов А.Д. Математические методы психологического исследования. Анализ и интерпретация данных. СПб., Речь, 2004.
Суходолский Г.В. Математические методы психологии. СПб., 2003.
Ермолаев О.Ю. Математическая статистика для психологов. М., 2003.
7-мавзу. Маълумотларни статистик таққослаш методларини танлашнинг асосий мезонлари
Режа:
1. Вариацион қаторнинг нормал тақсимланишга мослигини аниқлаш.
2. Колмогоров-Смирнов мезони.
3. Икки дисперсиянинг гомогенлигини аниқлаш. Фишер мезони.
Таянч сўзлар: вариацион қатор, нормал тақсимланиш, Колмогоров-смирнов мезони, дисперсия, Фишер мезони.
Математик статистика мутахассисларининг фикрига кўра ўртача арифметик қиймат аниқ бир сон орқали ифодаланади. Унинг асосида вариацион қатор тўғрисида тўлақонли тасаввурга эга бўлиш қийин. Ўртача қийматдан индивидуал оғиш ҳолатларини ўрганиш ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўртачадан ўнгга ёки чап томонга оғиш қай даражада намоён бўлаётгани кўпликнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам марказга интилиш тенденциясидан ташқари марказдан қочиш тенденцияси ҳам мавжудлигини кўрсатувчи статистик кўрсатгичларин таҳлил қилишга уриниб кўрамиз. Вариацион қатордаги элементларнинг марказ атрофида қай даражада тўплангани ёки тарқалганини акс эттирувчи кўрсатгичлар тарқалиш тавсифи деб аталиб, улар ўртачадан оғиш ёки вариативлик билан белгиланади. Оғиш – индивидуал фарқлар демакдир. Варианслар – индивидуал фарқларнинг рақамлар орқали ифодаланишидир. Оғиш бу воқеаларнинг сифат жиҳатдан тавсифласа, варианслар уларнинг миқдорий ифодасидир. Тақсимланишдаги ўзгарувчанликни ўлчашнинг бир неча хил усуллари мавжуд бўлиб уларнинг энг соддаси тақсимланиш кўламидир, яъни максимал ва минимал кўрсаткичлар орасидаги фарқлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |