Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Download 1.06 Mb.
bet12/14
Sana15.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1199118
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ВАК 23.12.22ЙИЛ

ХУЛОСАЛАР
1. Замонавий таълимдаги замонавий ёндашув STEAM методикаси ва уни муҳандислик масалаларини ечишга татбиқ этиш йўллари бир нечта масолалар орқали келтирилиб ўтилган ҳамда фундаментал фанларни умумкасбий ва ихтисослик фанларидаги муаммоларни ўрганишда татбиқ қилишни ўргатувчи методика эканлиги кўрсатиб берилган. Бу методика назарий олинган билимларни амалиётга қўллаш мумкинлиги билан бошқа методикалардан фарқ қилиши аниқ илмий ва назарий асосланган ҳолда баён этилган.
2. STEAM фанларини рақамлаштириш технологиясининг модели ишлаб чиқилган ва STEAM фанларининг мавзуларини ўрганиш рақамлаштирилган дастурлаш тиллари орқали кўрсатиб берилган. Бу дастурларни тушуниш осонлиги ва содда тузилганлиги билан фойдаланувчигиларга фанни осон ўзлаштириш имкониятини беради.
3. Муҳандисларни тайёрловчи олий ўқув юртлари бакалавр таълим йўналишларининг намунавий ўқув режаларидаги фанлар таҳлил қилинган ва унда мавжуд бўлган STEAM фанлари ўртасидаги фанлараро боғлиқлик ўзаро интерациялар моделлаштириш компанентлари ақлий моделлар (когнитив тақдимотли моделлар), ифодаланган моделлар (бошқалар изоҳлаши мумкин бўлган моделлар), консенсус моделлари (ҳозирда мавжуд ва фойдаланиб келинаётган моделлар), илмий моделлар (башорат воситаларига айланадиган синовдан ўтган ва ҳозирда фойдаланилиб келинаётган моделлар), тарихий моделлар (ривожланган моделларнинг дастлабки ҳолатидаги моделлар), ўқув моделлари (ўқув жараёнларида фойдаланиб келинаётган олдиндан мавжуд моделлар), ўқитиш моделлари (тарихий ва ўқув моделларини шарҳлашда ёрдам берадиган моделлар) ҳамда гибрид моделлар орқали тушунтириб берилган.
4. STEAM фанлар таълимини амалга оширишда табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг ўзаро ингтеграциялашган S-модель, T-модель, E-модель, A-модель ва M-модель вариантларидан фойдаланиш кўрсатиб ўтилган.
5.STEAM фанларини рақамлаштириш технологиясининг модели MatCad, MatLab, Maple, Srocodile Physics, Electronics Workbench, Interactive Physics каби дастурлар ва бошқа дастур пакетлари ёрдамида ишлаб чиқилган ва унинг амалиётга татбиқи тўғрисида атрофлича тўхталиб, аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб ўтилган.
6. Олий таълим муассасаларида IT инкубацион марказларини ишга туширилиши, PASCO каби рақамли лабораторияларини ўқув жараёнларига қўллаш имкониятларини очиб берилган. PASCO лабоарторияларининг тайёр ҳолатидан фойдаланиш, биринчидан, рақамли лабораториялардан талабалар турли вазиятлардаги муаммоларни мустақил яратиш учун ишлатадилар ва турли вазият ҳамда турли шароитлаида ҳал қилиш имкониятига эга бўладилар иккинчидан, рақамли лабораториялардан талабалар турли вазиятлардаги муаммоларни мустақил яратиш учун ишлатадилар ва турли вазият ҳамда турли шароитлаида ҳал қилиш имкониятига эга бўладилар.
ТАВСИЯЛАР
1. STEAM таълимининг методикаси ва уни муҳандислик масалаларини ечишга татбиқ этиш йўллари бир нечта масолалар орқали тушунтириб берилган, ушбу методикани фундаментал, умумкасбий ва ихтисослик фанларидаги муаммоларни ўрганишда татбиқ қилиш мумкин.
2. Табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн, ва математика фанларининг ўзаро алоқадорлик интеграцияларини моделлаштириш компонентлари ёрдамида амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, бу имкониятлардан фойдаланиш талабаларга фанлар мавзуларининг интеграцияларини тушуниш кўникмаларини шаклантириш ва ривожлантиришга ёрдам беради.
3. STEAM фанлар таълимини рақамлаштириш технологиясининг модели ишлаб чиқилган. Бу моделдан дарсларни моделлаштириш ва фан мавзуларни рақақамлаштириш жараёнларида фойдаланиш мумкин.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling