Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович


Download 1.06 Mb.
bet2/14
Sana15.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1199118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВАК 23.12.22ЙИЛ

Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович
педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхониддиновна
педагогика фанлари доктори, профессор
Ҳамидов Жалил Абдурасулович педагогика фанлари доктори, профессор
Утебаев Тажибай Тилеумуратович
педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация ҳимояси Қарши давлат университети ҳузуридаги PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2023 йил «___»__________соат_____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил:180100, Қарши ш., Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Тел.: (75) 225-34-13; факс: (75) 221- 00-56; e-mail: qarshidu@mail.uz.)
Диссертация билан Қарши давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (_______рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 180100, Қарши ш., Кўчабоғ кўчаси, 17-уй. Тел.: (75) 225-34-13; факс: (75) 221-00-56; e-mail: qarshidu@mail.uz)
Диссертация автореферати 2022 йил «_____»_____________куни тарқатилди.
(2022 йил «_____»_________ даги __________ рақамли реестр баённомаси)

С.Қ.Қаҳҳоров
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси ўринбосари,
п.ф.д., профессор
кенгаш илмий И.Б.Камолов
Илмий даражалар берувчи илмий
котиби, п.ф.ф.д..профессор
Ш.Ў.Нуруллаева
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, п.ф.д., доцент

КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда техника ва технологияларнинг шиддат билан кескин ривожланиб бориши, фан ва таълим тизимини янги ҳамда замонавий ёндашувлар асосида ташкил этишни тақозо этади. Бундай ёндашувли таълим STEM ва STEAM таълими бўлиб, ҳозирда таълим тизими ривожланган Финландия, Германия, Япония, Хитой, АҚШ ва Россия давлатлари таълим жараёнларига қўлланилиб келмоқда. Хусусан, дастлаб, STEM таълими Америка Қўшма Штатларида America COMPETES қонуни1 орқали қўллаб-қувватланди. Ушбу қонун STEM таълимини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, STEM таълимининг беш йиллик ривожлантириш стратегик режаси (2013-2018) ишлаб чиқилган. Ушбу стратегия табиий, аниқ, муҳандислик ва математика фанлари ўзаро интеграцияси бўйича инновацион ўқитиш услубларини яратишга қаратилган. Шундан сўнг АҚШ мактабларида STEM таълими дастурлари ишлаб чиқилиб, ўқув жараёнларига татбиқ этилди.
Дунёда муҳандислик ривожланиб бораётган давлатлар амалиётига кўра назарий олинган билимларни амалий фаолият жараёнида фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган янги STEAM ёндашувли таълимга катта эътибор қаратилганини кўриш мумкин. Шундай экан, талабаларда STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш асосида фундаментал билимларни амалиётга қўллаш механизмларини ўргатиш билан муҳимдир. Бу эса STEAM фанлар таълими орқали бўлғуси муҳандис талабаларга касбий фаолияти давомида назарий олинган билимлардан фойдаланишнинг инновацион мажмуавий ёндашувига асосланган мазмунини очиб бериш ҳамда назарий ва амалий материалларнинг интеграциялашган мазмунини такомиллаштиришни тақозо этади.
Мамлакатимизда ташкил этилган Президент мактабларининг ўқув жараёни STEAM таълимига асосланганлиги ҳамда “Ўзбекистон Республикасини олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини Инвестиция дастурлари, ҳудудий ва тармоқ дастурлари, васийлик кенгашлари талаблари, жаҳон миқёсидаги технологик ўзгаришларни инобатга олган ҳолда шакллантириш, таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, бунда STEAM йўналишларини (аниқ фанлар, технология, инжиниринг, ижодий санъат ва математика) ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш”2 устувор вазифа сифатида белгиланган. Ушбу вазифаларни амалга оширишда муҳандислар тайёрловчи олий таълим муассасалари талабалари учун STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикасини ишлаб чиқиш ўта муҳим масала ҳисобланади. Бу борада муҳандислар тайёрловчи олий таълим муассасалари талабалари учун
-------------
1. http://www.commerce.gov/Competes.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли Фармони 1-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”.
STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантириш муаммоларининг тадқиқи муҳим илмий амалий аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”, 2022 йил 28 янвapдaги ПФ-60-coн “2022-2026 йиллapгa мўлжaллaнгaн Янги Ўзбeкиcтoннинг тapaққиёт cтpaтeгияcи тўғpиcидa”ги фармонлари, 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон “Профессионал таълимда дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling