Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 1.06 Mb.
bet6/14
Sana15.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1199118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
ВАК 23.12.22ЙИЛ

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ОАК томонидан тавсия этилган республика ва хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, маҳаллий ва халқаро илмий конференция материаллари, илмий-методик таклифларни амалиётга татбиқ этилганлиги ва фойдаланганлиги, нашр этилган монография, нашр этилган дарслик ва ўқув қўлланмаларни бакалавр таълим йўналишларида ўқитишда фойдаланилаётганлиги, тадқиқотда қўлланилган STEAM ёндашуви назарий маълумотларининг расмий манбалардан олинганлиги, келтириб ўтилган таҳлиллар тажриба-синов ишларининг математик-статистика методи бўйича таҳлил қилинганлиги, таклифлар, тавсиялар, ва хулосаларни амалиётга жорий этилганлигига доир маълумотларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ўтказилган тадқиқотнинг илмий аҳамияти шундан иборатки, олий таълимда STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантириш назарияси ҳамда методикаси ишлаб чиқилиб, илмий–тадқиқот режалари лойиҳаларини бажаришда қўлланилганлиги ва STEAM таълимини моделлаштиришлар орқали назарий олинган билимларни амалиётга татбиқ этишнинг методик йўллари кўрсатиб берилганлиги ва муҳандислик таълимини амалиётга йўналтиришда табиий фанлар, технология фани, муҳандислик фанлари, дизайн ва математика фанлардан фойдаланишга доир таклиф ва тавсияларнинг ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади.
STEAM фанлари мавзуларининг ўзаро боғлиқлиги интеграциялари аниқланган. STEAM таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш талабаларнинг мустақил таълимини масофавий ўрганиш имкониятларини яратиш билан бирга муҳандислик йўналишида таълим олаётган талабалар ўқув режаларидаги STEAM фанлар ва ихтисослик фанлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлигини тушуниш имкониятлари назарий жиҳатдан очиб берилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикаси (Техника олий ўқув юртлари мисолида) мавзусига доир таклифлар асосида:
Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган STEAM фанларини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш методикасини такомиллаштириш орқали талабалар мустақил таълимини самарали амалга ошириш, мoдeллaштириш ва лойиҳалаштириш кўникмаларини ривожлантириш, касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш, масофали таълимни амалий ташкил этиш ва такомиллаштиришга асосланган таклифларидан, олий таълимда STEAM фанлари жараёнларни моделлаштириш имкониятини берадиган MatCad, MatLab, Maple, Srocodile Physics, Electronics Workbench, Borland C++Builder 6 va Interactive Physics дастурлаш тилларида STEAM фанларини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш асосида ўқитишга оид тавсияларидан 2019-2021 йилларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг AIF-2/15 «Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 декабрдаги 02/-01-105-сон маълумотномаси). Натижада STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали талабалар мустақил таълимини самарали амалга ошириш ва STEAM фанларига қўйилган малакавий талаблар асосида фанларнинг ўқув таркиби ҳамда мавзулари алоқадорлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Муҳандис-техника соҳасидаги STEAM фанлари табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг касбий-амалий масалаларни лойиҳалаштириш, интегратив билимларни шакллантириш, ва STEAM таълим методикасини такомиллаштириш асосида касбий фаолиятга тайёрлашни ривожлантириш “Умумий педагогика” (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-сон буйруғига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами №233-0371) дарслик мазмунига сингдирилган бўлиб, илмий-назарий ва илмий-методик тавсиялари бакалавриат таълим йўналишларининг ўқитиш жараёнида қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-сон буйруғига асосан тасдиқланган, гувоҳнома рақами №233-0371). Натижада бўлажак муҳандисларни STEAM фанларининг касбий-амалий масалаларни лойиҳалаштириш, интегратив билимларни шакллантириш ва STEAM таълим методикаси орқали муҳандислик масалаларини тадқиқ этиш имкониятини берган.
STEAM фанларини рақамлаштириш имкниятини берувчи дастурлар педагогик илмий тадқиқот ишлари самародлигини статистик таҳлилини тажриба ва назорат гуруҳлари мисолида ўртача ўзлаштиришларини ҳисоблаш, қиёсловчи дастури ва STEAM фанлари масалаларини ечишнинг рақамлаштириш технологиялари такомиллаштирилган дастурлари ишлаб чиқилиб, Қарши давлат университетининг илмий-тадқиқот режалари асосида ОТ-Атех- 2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» (2018-2021йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларини татбиқ этиш марказининг 2022 йил 15 декабрдаги 02/-01-105-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини, креатив ижодий ёндашувини, иновацион татқиқотчилик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling