Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 1.06 Mb.
bet7/14
Sana15.02.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1199118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
ВАК 23.12.22ЙИЛ

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та халқаро ва 20 та республика илмий–амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси юзасидан жами 46 та илмий-услубий ишлар чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 24 та мақола, жумладан, 8 таси хорижий журналларда, 16 таси республика журналларида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 232 саҳифани ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, ишнинг мақсади, вазифалари ва объекти ҳамда предмети тавфсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, мавзуга доир нашр қилинган илмий ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси” деб номланган биринчи бобида STEAM фанлари ҳамда моделларнинг компонентлари ҳақида тўлиқ маълумотлар берилган бўлиб, моделлаштириш ва моделлар STEAM талимини амалга ошириш воситаси сифатида ўрганилган.
STEAM фанларини ташкил этган фанларнинг ҳар бири алоҳида билимлар манбаига эга бўлган бир бутун фанлардир. Бу фанларнинг келиб чиқиш тарихига эътибор берадиган бўлсак, бир фаннинг кескин ривожланиши натижасида иккинчи фаннинг пайдо бўлганини кўришимиз мумкин. Бу фанларни ривожланиши, илмийлик жиҳатидан ўзаро боғланганлиги, ҳамда амалиётга татбиқ этилиши эвазига учинчи ва тўртинчи фанлар яъни технология фани билан муҳандислик фанларини вужудга келтиришга сабаб бўлади. Бундан келиб чиқиб, муҳандислик ва технология фанларининг ўрганиш учун табиий фанлар ва математика фани фундаменталликни ўзида сақлаб қолади. Бу фанлар табиатан икки ҳолатни ўзида намоён қилади: биринчиси математика, дизайн ва табиий фанлар назарий ҳолатларни ёритса, иккинчиси муҳандислик ва технология амалий йўналтирилган ҳолатларни акс эттиради. Шундай қилиб, назарий олинган билимларни амалиётга қўллашда, биринчи ва иккинчи ҳолатларнинг ўзаро боғлиқлигини тушунтиришда интеграциялашган таълимдан фойдаланиш муҳим саналади. Бундай таълимни амалга оширилишидан STEAM фанлар таълими ва интеграцияси юзага келади(1-расм).
STEAM таълими иккита ҳолат рақамлаштириш ва моделлаштириш орқали амалга оширилади. Масалан STEAM фанларининг ўзаро интеграциясини амалга оширувчи омиллар фан формулалари, графиклар, жадваллар, чизмалар, дастурлаш тиллари, вертуал тасвирлар, ҳодисалар моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали тушунтириб берилса, моделлар STEAM фанлари таълимини амалга оширишда жараён аспектларини содда кўринишда ифодалаб, оддий концептуал эскизлар ва мураккаб прототиплардан тортиб, сўнгги математик моделларгача бўлган оралиқларни ўз ичига олади.
Муҳандисликдаги моделлар асосан функционал нуқтаи назардан аниқланади. Моделлаштириш ҳамда моделлар муаммоларни ҳал қилиш, ечимга олиб борувчи йўлларни тахмин қилиш, турли ечимлардан энг маъқулини танлашда тўғри қарорни қабул қилиш, муаммони ечишда қулай таълим воситаларини танлаш ва шунга ўхшаш бошқа муаммоларнинг ечимини топиш имконини беради.
Интеграциялашган таълим бу – икки ва ундан ортиқ фанларнинг илмий алоқадорлиги асосида бир фанни ўрганишда иккинчи фандан фойдаланиб ўқитилишидан пайдо бўлади. Интеграциялашган таълим асосан фан математика-физика, кимё-математика, физика-кимё, биология-кимё каби фанларни ўқитишда намоён бўлади. STEAM ёндашувли STEAM фанлар таълими интеграциялашган таълимдан анчагина катта ва мураккаброқ таълим бўлиб, у камида тўрта фаннинг фанлараро боғлиқлик интеграцияси асосида ўтиладиган таълимдир. Бундай ёндашувли таълимни кўпчилик ўқитувчилар исташмаганини, хоҳламаслигини анкета сўровлари орқали билиб олишимиз мумкин. Бунинг сабаби юқорида айтиб ўтилган, STEAM фанлар таълимини амалга оширишда ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида табиий фанлар, технология, муҳандислик, дизайн ва математика фанларининг ўзаро боғлиқлик интеграцияларини ўзлари ўтадиган фаннинг мавзуларига татбиқ этган ҳолда дарс машғулотларини ўтиши талаб этилади. Бунда энг муҳими ўқитувчидан STEAM фанлардан назарий билимларни билиш талаб этилади.
STEAM фанлар таълими ва интеграциясини юзага келтирувчи тоифа сифатида қуйидаги 5 та ҳолатни келтириб ўтишимиз мумкин:
фан мавзулари узлуксиз ва тартибланган кетма-кетликни ўзида мужассам қилиши, бир мавзу кейинги мавзуни тушунтиришда хизмат қилиши, бир мавзу бошқасига асосланиши учун мавзуларни тартиблаш. STEAM мавзулари кетма-кет ўқитилади, бири иккинчисидан олдин келади, шунда бир мавзу кейингисини тўлдиради. Мисол учун, математика дарсида вектор ўргатилади ва кейин бу тушунчани физика фани дарсида кучлар ҳақидаги мавзуни тушунтиришда ўрганиш учун қўлланилади;
STEAM фанлари ва уларнинг мавзуларини параллел равишда бир вақтда ўқитиш. Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, ҳозирги ишлаб чиқариш-техника олий ўқув юртларининг ўқув режаларида фанлар параллел равишда қўйилган аммо фан дастурлари мазмуни ва мавзуларининг ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратилмаган. Мавзулар кетма-кетлигига ва мавзуларни ўрганишда бир мавзу иккинчи мавзуга ёрдам беришига аҳамият берилмаган.


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling