Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг илмий–тадқиқот режалари асосида AIF-2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва техналогиясини ишлаб чиқиш” (2019-2021йиллар) мавзусидаги лойиҳаси ҳамда Қарши давлат университетининг илмий-тадқиқот режалари асосида ОТ-Атех- 2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» (2018-2021йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳалар доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади олий ўқув юртларида STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантиришнинг назарияси ва методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
STEAM фанларига қўйилган малакавий талаблар асосида фанларнинг ўқув таркиби ва мавзулари алоқадорлигини ўрнатиш;
STEAM фанлари таълимини моделлаштиришда S- модель, T-модель, E-модель, A-модель ва M-моделларини такомилаштириш;
S- модель, T-модель, E-модель, A-модель va M-моделлар ёрдамида STEAM методикаларни такомиллаштириш;
STEAM фанларини рақамлаштириш имкониятини берувчи дастурий воситаларни аниқлаш ва улар ёрдамида STEAM фанлари таълимини моделлаштириш ва рақамлаштири моделини такомиллаштириш;
бўлажак муҳандисларни STEAM фанлари таълими асосида касбий-амалий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объектини талабаларнинг назарий олинган билимларини амалиётга қўллашда STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ва рақамлаштириш орқали ривожлантириш жараёни.
Тадқиқотнинг предметини STEAM фанлар таълимини моделлаштириш ҳамда рақамлаштириш орқали ривожлантириш ва STEAM таълим методикасини амалга ошириш мазмуни, шакли, методи, воситалари.
Тадқиқотнинг усуллари. STEAM фанларни таркиби бўлган табиий фанлар, технология, дизайнерлик ва математика фанлари таълими асосида талабалар фаолиятини кузатиш, талабалар билан суҳбат қилиш; талабалар ва ўқитувчилардан сўровномалар ўтказиш, ўтказилган педагогик тадқиқотнинг тажриба-синов ишларини ўтказиш ва уларнинг самарадорлигини математик статистика методлари орқали баҳолаш усулларидан фойдаланилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |